Хитойли тиббиёт ходимлари Ухан шаҳрининг бир нечта касалхонасидан олинган беморлар ҳақида маълумотларни таққосладилар ва беморлар орасида битта қон гуруҳи кўпроқ учраганлигини қайд этдилар. «Известия» ёзишича, тадқиқот Ухан касалхоналаридан олинган маълумотларга асосланади. Биринчи тадқиқот коронавирус юқтириб олган ва Ухан касалхонасида кузатув остида бўлган 1775 кишининг қон гуруҳи асосида амалга оширилди.
Олинган маълумотларга кўра, энг кўп беморлар иккинчи қон гуруҳига эга экан. Касалхоналарда бундайлар сони 37,75%ни ташкил қилди. Кейинги уринни биринчи гуруҳ (25,8%) эгаллаган бўлса, ундан кейин учинчи гуруҳ (26,42%) туради. Қон гуруҳи тўртинчи бўлганлар беморлр орасида энг камчиликни ташкил қилди. Бундай натижалар Ухан шаҳрининг бошқа касалхоналарида ҳам олинди.