close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
19.04.2024 02:08

Яхшиликка йўллаш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Ўзгаларни яхши ишга йўллаш ҳам савобли амалдир. Кимнингдир кўрсатмаси билан бир киши хайрли иш қилишга қодир бўлса, қилувчига қанча савоб бўлса, яхши ишда раҳнамолик қилган кишига ҳам шунча савоб етади.

20.12.2023 05:36

Аллоҳ таоло айтади: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг» (Моида сураси, 2-оят).

16.12.2023 20:53

Аллоҳ таоло айтади: «...Яхшиликларга шошилинг...» (Бақара сураси, 148-оят).
«Роббингиздан (бўлувчи) мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерга тенг, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари (солиҳ амаллар қилиш билан) шошилингиз!» (Оли Имрон сураси, 133-оят).
Шарҳ. Аллоҳ таоло Бақара сурасида қуйидагича марҳамат қилган:
«Ҳар кимнинг юзланадиган тарафи бор. У ўшанга боқадир.
Яхшиликларга шошилинг...» (Бақара сураси, 148-оят).
Бу оятнинг аввалида Аллоҳ таоло турли қавмлар турли хил қиблаларга юзланиб, бири бошқасиникини қибла деб қабул қилмагани ва ҳар бири ўзининг қибласини ҳақ деб билиши ҳақида айтиб ўтган эди. Энди шу оятнинг давомида мушриклар тарафидан қайсарлик бўлиб турган пайт уларга қиблангизни тушунтиришни фойдаси йўқлиги айтилмоқда. Асл ишда бардавом бўлинг. Асл иш эса яхшиликда ўзиш. Ортиқча баҳсларга вақтни зое қилмасдан, яхшиликка ҳаракат қилиш керак. Чунки инсон баҳсга киришадиган бўлса, охиратдан ғафлатда бўлиб, мақсади шу нарсага қараб кетиб қолади. Шунинг учун ортиқча баҳслардан сақланиш керак.
«Роббингиздан (бўлувчи) мағфиратга ва кенглиги осмонла-ру ерга тенг, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари (солиҳ амаллар қилиш билан) шошилингиз!» (Оли Имрон сураси, 133-оят).
Бу ерда мағфиратдан унинг сабаблари назарда тутилган. Мағфират Аллоҳ томонидан бўлади, сизлар мағфират сабабларига шошилинглар.
Бунга муфассирлар турли таъбирлар беришган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо «Бу ердаги мағфиратдан Ислом ирода қилинган», деганлар. Ҳазрат Икрима раҳматуллоҳи алайҳ эса, «Тавба қилиш, Аллоҳга қайтиш», деганлар. Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳунинг фикрларида «Фарзларни адо этиш», дейилган. Анас розияллоҳу анҳу «Намознинг биринчи такбири», деганлар. Бу гапларнинг ҳам-масини хулосаси солиҳ амаллар. Солиҳ амаллар илоҳий мағфиратга сабаб бўлади.
«...кенглиги осмонлару ерга тенг». Бу оятда жаннатнинг кенглиги осмонлар ва ер кенглигича, дейилди. Бу мисол тариқасида келтирилган, ҳақиқати назарда тутилмаган. Чунки сиз билан бизнинг фикримизда энг кенг нарса осмон билан ер. Шунинг учун шу сўз билан ифода қилинган. Жаннатнинг кенглиги шунчалик бўладиган бўлса, узунлигини Аллоҳ билади. Баъзи уламолар бу ердаги кенглик узунликнинг муқобилидаги кенглик эмас, бу ерда қиймат маъносида, деганлар. Масалан, Имом Розий раҳматуллоҳи алайҳ: «Бу ерда сотиладиган нарса эвазига қиймат тарзда бериладиган нарса назар-да тутилган», деганлар. Яъни мақсад жаннатнинг қадрини ва бирор нарса унга баробар бўла олмаслигини баён қилиш.
Ҳадислар эса:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Солиҳ (яхши) амалларга шошилинглар. Яқинда қоронғи кечанинг парчаларига ўхшаган фитналар бўлади. Субҳ вақтида инсон иймонли бўлиб, шомда кофир бўлади. Шомда иймонли бўлиб, субҳда кофир бўлади. Дунёнинг матоси учун динини сотади», дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ. Ҳадисдаги «Яқинда қоронғи кечанинг парчаларига ўхшаган фитналар бўлади», деган сўз қиёматнинг яқин эканлиги аломатларини баён қилмокда. Қиёматга яқин кетма-кет фитналар намоён бўлади. У фитналар шунчалик қўрқинчли бўладики, инсон у фитналар сабаб динини, иймонини ҳам унутиб қўяди. Инсоннинг дунё топиши шундай тезлашиб кетадики, дунё манфаати учун иймонини ҳам, динини ҳам сотиб юборади. Дини, иймони кетиб қолаётганини ўйлаб ҳам кўрмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларга, мана шундай ҳолат бўлганда солиҳ амалларни кечиктирмай зудлик билан қилишга ҳаракат қилинглар, деб кўрсатма берганлар. Абу Сирваъа (Сарваъа, деб ҳам ўқилади) Уқба ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мадинада Набий алайҳиссалом ортларида аср намозини ўқидим. Салом бердилар, сўнг шошиб ўрниларидан туриб, одамлар бўйнидан одимлаб, аёлларидан бирининг ҳужрасига кетдилар. Одамлар у зот шошганларидан қўрқиб кетишди. Кейин (Пайғамбар алайҳиссалом) уларни олдига чиққан эдилар, уларнинг ўзларини шошганларидан ажабланганларини кўрдилар. Сўнг: «Бизда ёмби(Олтин ёки кумуш қуймаси.) борлигини эслаб қолдим, мени банд қилишини ёқтирмадим ва бўлиб-бўлиб беришларини буюрдим», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Бухорийнинг яна бир ривоятида: «Уйда садақадан бир ёмбини қолдирган эдим. Уни (уйимда) бир кеча қолдиришни ҳам хушламадим», дедилар.
Шарҳ. Уламолар бу ҳадисга биноан умумий ҳолатда масжидда одамлар бўйниларидан ошиб ўтиш макруҳ амал, лекин хос, зарурий ҳолатларда бундай қилиш жоиз, деганлар. Яна салом берилгандан сўнг зудлик билан масжиддан чиқиб кетиш ҳам жоиз.
Ҳадисда «Одамлар у зот шошганларидан қўрқиб кетишди», дейилди. Бундан маълум бўладики, у зот одатда хотиржам юрар эдилар. Ўша куни одатдан ташқари иш бўлгани учун шошиб чиқиб кетганлар ва саҳобалар қўрқиб кетишган.
Ибн Арабий раҳматуллоҳи алайҳ «Мўътадиллик билан юриш суннат, ўта секин юриш ҳам, ўта тез юриш ҳам яхши эмас», деганлар.
Ровийнинг исми Уқба, кунялари Абу Сирваъа, оталарининг исми Ҳорис. Насаблари Уқба ибн Ҳорис ибн Омир ибн Навфал ибн Абду Маноф Ибн Қусай Қураший Навфалий.
Аллома Нававий бу кишини куняларини Абу Сирваъа деган. Бошқа китобларида, бу акаларининг номи, деб келтирилган. Макка фатҳи куни мусулмон бўлганлар. Бухорийда бу кишидан 3 та ҳадис келтирилган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши уҳуд куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менга айтингчи, агар мен қатл қилинсам, қаерда бўламан?» деди. У зот: «Жаннатда», дедилар. У киши қўлидаги хурмоларни оттида, жангга кирди ва қатл қилинди» (Муттафакун алайу).
Шарҳ. Бу ердаги бир киши, Амр ибн Ҳаммам ибн Жамдаҳ ибн Ҳарам Ансорий розияллоҳу анҳу бўлганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг «Агар мен қатл қилинсам қаерда бўламан?» деган саволига «Жаннатда» деб жавоб бердилар. Бу савол-жавобдан саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг шаҳид бўлишга ва жаннатга ниҳоятда иштиёқли бўлганлари маълум бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, қайси садақанинг ажри каттароқ?» деди. Шунда у зот алайҳиссалом: «Соғлом, бахил бўлган ҳолингда, фақирликдан қўрқиб бойликни орзу қилиб турганингда садақа қилишинг. Кечиктирмагин. Ҳатто жон ҳалқумга келганда «фалончига мунча, фалончига бунча», дейсан. Ҳолбуки, (сени мол-давлатинг) фалончи учун тайин бўлган бўлади», дедилар» (Муттафакун алайу).
Шарҳ. Ҳадисдаги савол берган кишининг кимлиги ҳақида муҳаддислар баҳс қилишмаган. Аммо Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ «Бу киши Абу Зарр розияллоҳу анҳу бўлиши мумкин», деганлар.
Ҳадисда «қайси садақанинг ажри каттароқ» дейилди, бошқа ривоятда «қайси садақа афзалроқ» дейилган. Инсон ўзи муҳтож бўлиб турган пайтда қилган садақаси афзал дейилмоқда. Бу ерда молни садақа қилиш билан мол камаймаслиги борасида банданинг таваккал қилишига ишора бор. Мисол учун, бир кишининг бир мил-лион сўм пули бор ва у ўн минг сўм садақа қилди. Яна бир кишининг ўн минг сўм пули бор ва у минг сўм садақа қилди. Қайси бириники афзал дейилса, минг сўм садақа қилган кишиники афзал дейилади. Чунки у молини ўндан бирини садақа қилди. Ҳадисда «Кечиктирмагин» дейилди. Бу ўлим келишидан аввал садақа қилиб қолишга ишорадир. Ўлими яқинлашган киши васият қилса ҳам васияти молининг учдан биридангина амалга оширилади. Васият қилган нарсасининг қиймати қолдирган молининг учдан биридан кўпроқ бўлса қолгани амалга оширилмайди. Чунки қолдирган моли меросхўрларнинг ҳаққи ҳисобланади.
Бошқа бир ҳадисда «Кишининг ҳаёт чоғида бир дирҳам садақа қилиши вафоти чоғида юз дирҳам садақа қилишидан яхшироқ-дир», дейилган (Имом АбуДовуд ривояти).
Яна бир ривоятда «Вафоти чоғида садақа қилаётган ёки қул озод қилаётган инсон худди тўйгандан кейин ҳадя қилаётганга ўхшайди», дейилган (Термизий, Насоий, Доримий ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Уҳуд куни қўлларига қилични тутиб: «Ким буни мендан олади?» дедилар. Саҳобаларнинг барчалари қўлларини чўзиб: «Мен, мен!» деб жавоб бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Ким буни ҳаққи билан олади?» дедилар. (Расулуллоҳнинг бу сўзларидан кейин) қавм (саҳобалар) тўхтаб қолдилар. Абу Дужона розияллоҳу анҳу: «Мен уни ҳаққи билан оламан» дедида, Расулуллохдан қилични олди ва у қилич билан мушрикларнинг бошини ёрди» (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ. Абу Дужона розияллоҳу анҳунинг исмлари Симак ибн Хороша бўлган.
Ҳадисда Расулуллоҳ: «Ким мендан бу қилични олади?» деганларида барча саҳобалар қўлларини чўзиб: «Мен, мен» деб жавоб бердилар. Лекин Расулуллоҳ: «Ким буни ҳаққи билан олади?» деганларида саҳобалар унинг ҳаққини адо қила олмасликдан андиша қилиб тўхтаб қолдилар. Шунда Абу Дужона розияллоҳу анҳу «Мен уни ҳаққи билан оламан» деб қилични олганлар.
Бошқа бир ривоятда, Абу Дужона розияллоҳу анҳу қилични олганларидан кейин, бошларига қизил латтани боғлаб олдилар. Буни кўрган Ансорийлар «Абу Дужона ўлимни бўйнига олди», дедилар. У зот шу тарзда жангга киришиб, Аллоҳнинг ёрдами билан жасурлик кўрсатдилар. Қаршисидан чиққан душманни яксон қилдилар.
Зубайр ибн Адий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади.
«Биз Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг олдиларига Ҳажжождан кўраётган зулмлардан шикоят қилиб бордик. Анас розияллоҳу анҳу: «Сабр қилинглар! Чунки Роббингизга йўлиққунингизча сизларга бирор-бир замон келадиган бўлса, кейингиси ундан ёмонроқ бўлади. Буни Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Шарҳ. Қиёматга қадар кундан-кун ёмонлашиб, ҳукмдорлар ҳам олдингисидан кўра золимроқ бўлиб бораверади. Шу вақтда сабр қи-либ, ўз нафсингизни ислоҳи билан машғул бўлинг, деган маъно ифо-даланмоқда.
Ҳадисда ҳар бир келгуси замон олдингисидан ёмон бўлади, дейилди. Шу ўринда Умар ибн Абулазизнинг даврлари яхши, адолатли, тўкин-сочинлик бўлган, қиёматга яқин Ийсо алайҳиссалом ва Имом Маҳдий раҳматуллоҳи алайхдарнинг даврлари ҳам яхши бўлади-ку, деган савол туғилади.
Бу саволга муҳаддислар шундай жавоб беришади:
1. Бу ҳадис келгусидаги замоннинг аксари олдингисидан ёмонроқ бўлади, деган манода тушунилади.
2. Ҳажжожнинг давридан Дажжол давригача бўлган муддат эътиборга олинади. Ана шу давр ёмон давр деб айтилади.
3. Умумий олинганда бугунги кундан эртанги кун маълум бир иш ёки ҳолат юзасидан ёмон бўлиб бораверади.
Ровий тобеъинлардан бўлиб, исми Зубайр, отасининг исми Адий. Аллома Заҳабийнинг айтишича: «Зубайр ибн Адий Ҳамадоний Анас ибн Моликни маҳкам тутган шогирдларидан бўлганлар». Райда қози ҳам бўлганлар. Бу кишининг шогирдларидан Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ машҳур бўлиб етишиб чиққанлар. Ҳижрий 131 йилда вафот этганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти нарса (келиши) дан олдин амал қилишга шошилинг: унуттирувчи фақирликни ёки туғёнга кетказувчи бойликни ёки табиатни бузиб юборадиган беморликни ёки ақлдан оздирувчи қариликни ёки тўсатдан келувчи ўлимни ёки кутилаётган ғоиб нарсаларнинг энг ёмони бўлган Дажжолни ёки фалокатларнинг даҳшати ва аччиғи бўлган қиёматни кутасизлар, холос», дедилар» (Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, деганлар).
Шарҳ. Ҳадисда «унуттирувчи фақирликни (кутасизлар)», дейилди. Яъни инсон ҳар қандай ҳолатини ғанимат билиб амалларга шошилсин. Унинг фақирлиги Аллоҳ таолони унутувчи қилиб қўймаслиги керак. Ҳадиснинг давомидаги «Бойлик», «Беморлик», «Қарилик» деган сўзларнинг ҳаммасида ҳам вақтни ғанимат билиб, яхши амалларни тезроқ бажаришга тарғиб бор.
«Дажжолни (кутасизлар)...» Одам алайҳиссалом яратилганидан то қиёмат қойим бўлишигача ер юзида Дажжолдан катта фитна йўқлиги ривоятларда келган. Дажжолнинг фитнасидан пайғамбарлар ҳам паноҳ сўраган. Дажжол ер юзига чиққанидан кейин унинг фитнасининг ёмонлигидан жуда кўп солиҳ инсонлар ҳам тўғри йўлдан адашиб қолишади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни: «Бу байроқни Аллоҳ ва Расулини яхши кўрадиган кишига бераман. Аллоҳ уни қўлида (Хайбарни) фатҳ қилади», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Мен фақатгина мана шу кунда амирликни яхши кўрдим ва мени чақириб қолишлари умидида сакраб-сакраб турдим», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳуни чақирдилар ва байроқни бериб: «Бор, Аллоҳ таоло сенга фатҳни бергунча ҳеч қаёққа қарама», дедилар. Алий розияллоҳу анҳу озгина юриб тўхтадилар ва орқасига қарамасдан баланд овозда: «Ё Расулуллоҳ, нима (ният, мақсад)га кўра инсонлар билан жанг қилай?» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг Расули эканлигига гувоҳлик бергунларича жанг қилгин. Агар мана шуни қилсалар сендан қонлари ва молларини ҳимоя қилган бўладилар. Фақатгина ҳақ билан бўлса мустасно. Улар-нинг ҳисоби Аллоҳга бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти).
Шарҳ. «Хайбар» ибронийча сўз бўлиб, «қалъа» деган манони билдиради. Бу жой Мадина шаҳридан саккиз чақирим узоқлик масофада жойлашган. Баъзилар 200 мил узоқ масофада жойлашган деган. Хайбарнинг ерлари жуда ҳосилдор ерлар бўлиб, яҳудийлар у ерда жуда кўп мустаҳкам қалъалар қуришган. Бу ҳадисда Хайбарни фатҳ қилиниши ҳақида набавий хушхабар ҳам бор. Ҳадиси шарифда Алий розияллоҳу анҳунинг фазилатлари баён қилинмокда. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бу байроқни Аллоҳ ва Расулини яхши кўрадиган кишига бераман. Аллоҳ уни қўлида (Хайбарни) фатҳ қилади», дедилар. Ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам байроқни Алий розияллоҳу анҳуга берганларидан кейин «Бор, Аллоҳ таоло сенга фатҳни бергунча ҳеч қаёққа қарама», дедилар. Бу сўзларнинг зоҳиридан «у ёқ-буёққа қарама», деган маънони ҳам ёки мажозий маънода «тезроқ бор», деган маънони ҳам тушуниш мумкин.
Жанг қилишдан олдин мушриклар Исломга, иймонга даъват қилинади, агар қабул қилсалар исломий биродар бўлишади, бундан бош тортсалар жизя солиниши, агар бунга ҳам кўнмасалар ундан кейин жанг қилинишига уламолар иттифоқ қилишган.
Ҳадисда «Агар мана шуни қилсалар сендан қонлари ва молларини ҳимоя қилган бўладилар», дейилди. Бу сўздан агар улар тиллари билан Исломни қабул қилганини изҳор қилсалар, мусулмон ҳисобланиши билинади. Ботиний ҳолати Аллоҳнинг ўзига ҳавола қилинади.
«Фақатгина ҳақ билан бўлса мустасно», дейилди. Мусулмон бўлганидан кейин, нима жиноят қилсам ҳам тўлиқлигича ҳимояда бўламан, молим ва жонимга ҳеч қандай хавотир йўқ, деб билмасин. Балки мусулмон бўлгандан кейин шариатдаги қайтариқларни қилса унга жазо берилади. Жиноятига яраша жазо олади.

"Риёзус солиҳин шарҳи"китобидан

20.10.2023 21:08

Аллоҳ таоло айтади: «Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат бўлсин! Айнан улар (охиратда) нажот топувчилардир» (Оли Имрон сураси, 104-оят).

05.10.2023 10:51

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

22.09.2023 17:49

Аҳли сунна вал жамоа айтади: “Тақдирнинг яхшиси ва ёмони барчаси Аллоҳ таолодандир”. Мўътазилийлар ва қадарийлар айтади: “Яхшилик Аллоҳ таолодан, ёмонлик бандалардан”. Биз барчамиз “Барчаси Аллоҳ таолодан эканига” ижмо қилганмиз. Баъзилари айтади: “Аллоҳтаоло Иблис алайҳи лаънани яратгандан сўнг Иблис ёмонликни яратган”. Баъзилари айтади: “Аллоҳ таоло бандаларни яратди, бандалар ёмонликни яратди”. Баъзилари айтади: “Аллоҳ таоло Иблисни яратмаган. Чунки биз Аллоҳ таолони Иблисни яратган десак, Аллоҳ таоло томонидан ёмонликнинг исботига олиб бора-ди. Чунки Иблис (алайҳилаъна) куфр ва ёмонликни яратган. Аллоҳ таоло агар Иблисни яратган бўлганида гўёки Унинг ўзи ёмонликни яратган ва ирода қилган бўлиб чиқади. Ҳолбуки, бу жоиз эмас”. Қадарийларнинг бу гуруҳи шайтония деб номланади. Бу мажусийлар мазҳабининг айнан ўзи. Бу куфр. Ушбу маъно эътиборидан олсак, Пайғамбар (алайҳиссалом) “Қадарийлар умматимнинг мажусийлари”(Ҳоким "Мустадрак”да ривоят қилган.), деганлар. Чунки Иблис (алайҳилаъна) махлуқ бўлмаса, қадим ва яратувчи бўлиб қолади. Бу сўз унинг Аллоҳ таолога шериклигини исбот қилишга олиб боради. Бу эса куфр.

09.10.2022 09:21

Ислом яхшиликка чақиради

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Қуръон ота-боболарга, бошлиқларга ва йўл-бошчиларга кўр-кўрона тақлид қилишдан қайтариш билан бирга, фақат бир тарафлама фикрлашдан ҳам қайтаради ва бирор нарса қилмоқчи бўлса, ўша нарсанинг яхшисини танлаб олишга чақиради. Чунки, кўпгина кишилар бирор нарсани бир марта эшитса ёки ўқиса, шунга ишониб кетаверадилар.

04.09.2022 20:24

Ақли сунна вал жамоа айтади: “Тақдирнинг яхшиси ва ёмони барчаси Аллоҳ таолодандир”. Мўътазилийлар ва қадалардан”. Биз барчамиз “Барчаси Аллоҳ таолодан эканига” ижмо қилганмиз. Баъзилари айтади: “Аллоҳ таоло Иблис алайҳилаънани яратгандан сўнг Иблис ёмонликни яратган”.

05.05.2021 18:17

“Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни фармон этдик. Унинг онаси машаққат устига машаққат билан кўтариб юрди. Уни кўкракдан ажратиш икки йил ичидадир. Биз унга: “Менга ва ота-онангга шукрона қил”, деб буюрдик. Қайтиб бориш Менинг ҳузуримгадир. Агар у икковлари сендан ўзингнинг илминг етмаган ишда Менга ширк келтиришингни қаттиқ талаб қилсалар, бас уларга итоат этма. Дунёда улар билан яхши муомалада бўл ва Менга тавба қилган кишиларнинг йўлларига эргаш. Кейин қайтиб келишларингиз Менинг ҳузуримгадир. Бас, ўшанда сизларга қилиб ўтган ишларингизнинг натижаси ҳақида хабар беражакман". (Луқмон сураси, 14, 15-оятлар).

28.03.2021 02:04

Яхшилик ва ёмонлик элчилари

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Якка ўзингиз сафарга чиқдингиз ва олдингизда икки йўл пайдо бўлди. Бири қийин, тоққа кўтарилган йўл бўлса, бошқаси осон, кенгликка ястанган йўлдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase