close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон талаба қизлар шифокорлар ишини енгиллаштирувчи қурилма ишлаб чиқдилар

БАА университети муҳандислик коллежи талабалари тиббиёт ходимларига беморларни масофадан назорат қилиш имконини берадиган ўта замонавий қурилма ишлаб чиқдилар. Бу қурилма беморларнинг касалхонада бўлиш вақтини қисқартиради ҳамда қариялар ва доимий ташхисга муҳтож кишилар устидан тиббий назоратни енгиллатишга имкон беради.

Механизм талабалар Мариам Хассан Али ал-Али, Шамма Аҳмад Салим ал-Мазруи, Амира Саид Муҳаммад ал-Мазруи, Ваад Саид Салим ал-Мазруи ва Доха Тауфик Жамил Кулаиб томонидан амалга оширилган диплом ишининг натижаси бўлди.
«Биз ўзи билан олиб юриш осон бўлган антеннали узатгич ишлаб чиқдик, - деб ҳикоя қилади талабалар. – Бу доимий кузатувни талаб қиладиган касалликларни масофадан мониторинг қилиш учун фойдаланиладиган энг кичик симсиз қурилмалардан биридир», - дейди қизлар.
Соғлиқни мониторинг қилиш тизим шифокорларга касалхонадан ташқарида бўлган беморлар ҳолатини масофадан туриб кузатишга имкон беради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase