close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Трамп сайловдаги мағлубиятни тан олиш ниятида эмас

Оқ уй раҳбари ўз ғалабасининг исботларини тақдим этишга ваъда берди. АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп ҳеч қачон таслим бўлмаслиги ва давлат раҳбари сайловларидаги мағлубиятини тан олмаслигини айтди. Бу ҳақида америка етакчиси Вашингтон шаҳрида унинг кўп минг кишилик тарафдорлари манифестациясида сўзлаган нутқида маълум қилди.

"Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз ва мағлубиятни тан олмаймиз. Бундай бўлмайди. Агар ўғрилик ҳақида гап кетаётган экан, мағлубиятни тан олиб бўлмайди. Мамлакатимиз жуда кўп нарсани бошидан кечирди. Биз бунга бошқа чидай олмаймиз", – деди Трамп.
Оқ уй раҳбари ўз ғалбасининг исбот ва далилларини тақдим этишга ваъда берди.
Намойиш ноябр ойида бўлиб ўтган президент сайлови якунлари тасдиқланиши лозим бўлган АҚШ Конгресси мажлиси муносабати билан ташкил қилинган эди.
2020 йил бўлиб ўтган АҚШ президенти сайловлари 3 ноябрда бўлиб ўтганди. Унда АҚШ нинг 46- президенти сайланди – бу демократлар партиясидан номзод, собиқ вице-президент ва сенатор Джо Байден; унинг асосий рақиби ўша пайтдаги амалдаги 45-президент, республикачар партиясидан номзод Доналд Трамп эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase