Абу Муслим
Доналд Трампнинг президентлик муддати якунига етмоқда, у ҳанузгача сайловлардаги мағлубиятини тан олмаган бўлсада, бироқ ҳозирда аниқки, унинг ваколатлари барибир Байденга ўтказилади. Бу икки ҳафтадан кейин – 20 январда рўй бериши лозим.
Эрон Жанубий Корея танкерини қўлга олиб, АҚШ билан муносабатларини янада кескинлаштирди. Теҳрон Вашингтонни музокараларга мажбур қилмоқчи, лекин бу минтақани олов ичида қолдириши мумкин. 4 январь куни Эрон Форс кўрфазида Жанубий Кореяга тегишли танкерни қўлга олди.
Халифа Умар (розиаллоҳу анҳу) ҳукмронлик қилган даврда Қуддус мусулмонларга таслим бўлгач, таҳқирланган римликлар қўлдан чиқарган куч-қудратини тиклаш учун ҳар қандай фитналарга ҳам тайёр эди. Улар дабдаба намойиш этиб, аёлларга уларнинг мусулмон аскарлар йўлида ярим яланғоч ҳолда пайдо бўлишлари учун пул тўлар эди. Буларнинг ҳаммаси дунё васвасалари билан уларни йўлдан оздириш ва уларни диндан қайтариш учун қилинганди.
9 январь куни чикаголик (Иллинойс штати) қуролланган шахс томонидан амалга оширилган бир қатор жиноятлар оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди ва яна тўрт киши яраланди, хабар қилади CNN. Чикаго полицияси бошлиғи Дэвид Брауннинг сўзларига кўра, маҳаллий вақт билан 13:50 да 32 ёшли Джейсон Найтенгейл исмли шахс Саус-Сайдда шаҳар автомобиллар тураргоҳида ҳайдовчилардан бирига – Чикаго университетининг 30 ёшли талабасига қараб ўқ узди. Талаба шу жойнинг ўзида халок бўлди.
Эрон Фордодаги атом объектида уранни 20% га бойитиш жараёнини бошлади. Бу ҳақида мамлакат ҳукумати расмий вакилининг баёнотига таяниб, "Mehr" ахборот агентлиги хабар бермоқда. Мамлакат ҳукумати йилига камида 120 килограмм ана шундай уран ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Теҳрон ўз режалари ҳақида халқаро атом энергетикаси агентлигига хабар берганини таъкидлади.
Саудия Арабистони душанбадан Қатар билан ҳаво ҳудуди, қуруқлик ва денгиз чегарасини очмоқда, дея хабар бермоқда Кувайт ташқи ишлар вазири кеча ар-Риёд ва унинг иттифоқчиларини Қатарни бойкот қилишга мажбур қилган сиёсий низони ҳал қилиш бўйича битимга таяниб.
Аввалроқ Россиянинг «Ростов» клуби шарафини ҳимоя қилган «Дженоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз карьерасини топ-клубда давом эттириши мумкин. Tuttosport хабар қилишича, 25 ёшли футболчи «Ювентус»нинг қизикишлар доирасидан ўрин олган.
Франция дам олиш кунлари Мали марказида ҳаво ҳужуми оқибатида ўнлаб жангарилар ўлдирилганини маълум қилди, бир нечта қишлоқ аҳли ва маҳаллий гуруҳ эса французлар аслида тўйдаги меҳмонларни отиб кетди, демоқда. Боунти аҳолисининг айтишича, ёлғиз ҳолда учиб келган вертолёт якшанба куни куппа-кундузи тўй учун тўпланган оломон орасида ваҳима сабаб бўлиб, тўпланганларга қарата ўт очди.
Еврокомиссия маъқуллаган ҳолатда вакцина Европа мамлакатларида кенг қўлланилади. Европа дори-дармонлар бўйича агентлиги (EMA) американинг Moderna компанияси томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 янги турдаги коронавирусга қарши вакцинани маъқуллашни тавсия қилди. Бу ҳақида инсон учун дори-дармон воситалари ЕМА қўмитаси (CHMP) маълум қилди.
Дональд Трамп Оқ уйни кутилганидан эртароқ тарк этиши мумкин. Гарчи Байденнинг инаугурацияси икки ҳафтадан кейин рўй бериши лозим бўлсада, Конгрессда импичмент ва ҳокимиятни топшириш жараёнини тезлаштириш ҳақида бош қотиришмоқда
АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Ильхан Омарнинг хабар қилишича, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампга қарши импичмент ташаббуси учун ҳужжатлар тайёрлаш бошланди. Бу ҳақида у Twitter да ёзди.
Капитолийда тартибсизликлар рўй бераётган ва Вашингтонда комендантлик соати жорий қилинган бир вазиятда КонгрессДжо Байденни АҚШ президети этиб тасдиқлади, деб далолат беради муҳокама натижалари. Байден Конгресс томонидан тасдиқланган овоз берувчиларнинг 270 дан ортиқ овозини тўплади.
Джозеф Байден АҚШ Конгресси биносини эгаллаб олган Трамп тарафдорларининг ҳаракатларини дарҳол қоралашини талаб қилмоқда. У Вашингтондаги воқеаларни шунчаки норозилик эмас, исён деб атади. АҚШ нинг сайланган президенти Джозеф Байден миллатга мурожаат билан чиқди. У Вашингтонда бўлаётган воқеалар исён эканлигини айтиб, тартибсизликларга чек қўйишга чақирди.