close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Трамп тарафдорлари Конгресс биносига ёпирилиб кирди

Ҳозирги пайтда Капитолий биноси намойишчилардан тозаланди. АҚШнинг амалдаги президенти Трампнинг бир гуруҳ тарафдорлари полиция кордонини ёриб ўтиб, ноябр ойида бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларини тасдиқлаш учун йиғилиш ўтказилиши лозим бўлган Конгресс биносига кирди.

Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизадиган газ қўллади.
АҚШ Сенати Вашингтонда Конгресс биноси яқинида норозилик намойишлари бўлиб ўтаётган шароитларда қолдирди. АҚШ вице-президенти Майк Пенс бинодан эвакуация қилинди.
Вашингтон ҳукумати Трумпни қўллаб-қувватлаган норозилик намойишлари туфайли маҳаллий вақт билан 18.00 дан комендант соати эълон қилди.
Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Кристофер Миллернинг хабар қилишича, Вашингтонда жойлашган Миллий Гвардия бўлинмалари Конгресс атрофидаги воқеалар туфайли кучайтирилган жанговар тайёргарлик ҳолатига келтириган.
Шу билан бир пайтда, Трамп Конгресс биноси яқинида тўпланган ўз тарафдорларини босиқликка чақирди. Давлат раҳбари Миллий гвардияга «Конгресс биноси ёнида бўлаётган воқеаларга аралашиш»ни топширди.
АҚШ вице-президенти Майк Пенс «Конгресс биноси ёнида бўлаётган тартибсизликларни тўхтатиш»га чақирди ва зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини айтди.
Пенсилваниия губернатори Том Вулф намойишчиларнинг Конгресс биносига бостириб киришини «давлат тўнтаришига уриниш» деб атади.
Трамп тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кирганидан сўнг АҚШнинг сайланган президенти Джо Байден АҚШдаги «қонун устуворлиги ва демократияга ҳужумлар»ни тўхтатишни талаб қилди. Сиёсатчи президент Трампни «қасамёдга риоя қилиш, Конституцияни ҳимоя қилиш ва Конгресс қамалига чек қўйишни талаб қилиш» учун телевидение орқали чиқиш қилишга чақирди.
Маҳаллий ОАВ полицияга таянган ҳолда хабар қилишича, ҳозирги пайтда Капитолий биноси намойишчилардан тозаланган.
АҚШ Конгресси ноябрда бўлиб ўтган мамлакат президенти сайловлари натижаларини расман тасдиқлаш жараёнини бошлади.
Мажлис АҚШ вице-президенти Майк Пенс раисиги остида бўлиб ўтмоқда.
Мажлисни чар экан, Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси уни «тарихий» деб атади.
АҚШ Конституциясига кўра, овоз берувчиларнинг овоз бериш натижалари қайта санаб чиқилиши ва Конгресснинг иккала палатаси томонидан тасдиқланиши лозим.
Шу аснода, Вашингтонда амалдаги президентнинг ўн минглаб тарафдорлари уни қўллаб-қувватлаш учун митингга тўпланди. Доналд Трамп сайловларни тан олмаслиги, чунки Джо Байденнинг ғалабаси қалбакилаштирилган деб ҳисоблаши ҳақида баёнот берди. Оқ уй раҳбари ўз ғалабасининг исботини тақдим этишга ваъда берди.
Бундан ташқари, Трампнинг таъкидлашича, вице-президент Майк Пенс иккала палатанинг қўшма мажлисида раис сифатида обоз берувчиларнинг овозларини рад қилиш ҳуқуқига эга.
Пенс, ўз навбатида, бундай ҳаракат унинг ваколатлари доирасидан ташқарида эканлигини айтди.
2020 йил АҚШ даги президент сайловлари 3 ноябрда бўлиб ўтди. Унда АҚШ нинг 46- президенти сайланди – бу демократлар партиясидан номзод, собиқ вице-президент ва сенатор Джо Байден; унинг асосий рақиби ўша пайтдаги амалдаги 45-президент, республикачар партиясидан номзод Доналд Трамп эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase