Бир неча дақиқадан сўнг жиноятчи шу атрофда жойлашган турар-жой уйининг вестибюлига кирди: у қўнғироқ қилиб олишни сўради ва кейин қўриқлаш хизмати ходимасига қарата ўқ уза бошлади. Аёл кўкрагидан яраланиб, кейинроқ касалхонада вафот этди. Шунингдек, Найтенгейл жиноят пайти почтасини олаётган шу уйда яшовчи 77 ёшли аёлнинг бошига ўқ узди. У оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Шундан сўнг жиноятчи қўшни уй томон йўл олиб, бу ерда танишига пистолет тираб, унданкалтларни олиб қўйди ва машинасини ҳайдаб кетди.
Соат 15:35 атрофида Найтенгейл маҳаллий магазинлардан бирига бостириб кирди ва талончилик ҳақида эълон қилди. Бу ерда у 20 ёшли эркакни отиб ташлади ва 81 ёли аёлни юўйни ва белидан яралади.
Тахминан бир соатдан кейин жиноятчи 15 ёшли қизи билан машинада кетаётган аёлга ҳужум қилди ва қизни бошидан яралади. Шундан сўнг отишма уюштирган магазинга қайтиб, чакирилган полициячилар машинасига урилди ва уларни ўққа тутди.
Найтенгейл полициядан қочиб, Катта Чикаго агломерациясига кирадиган Эванстон шаҳрига йўл олди. Бу ерда у 17:38 да он открыл стрельбу в сетевой аптеке CVS тармоқ дорихонасида ўқ узиб, шу ердаги IHOP ресторанида бир аёлни гаровга олди. Аёлнинг бошига ўқ узди ва у оғир аҳволда касалзхонага ётқизилди. Айрим маълумотларга кўра, у вафот этган.
Шошилинч чақирув билан етиб келган Эванстон полициячилари автомобиллар тураргоҳи яқинида Найтенгейлни отиб ташлади.
Чикаго полицияси бошлиғи Дэвид Браун матбуот анжуманида Эванстонлик ҳамкасбларига миннатдорчилик билдирди ва улар қон тўкилишининг давом этишига йўл қўймаганлигини айтди. Жиноят мотивлари ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Чикагодаги бир қатор ҳужумлар
9 январь куни чикаголик (Иллинойс штати) қуролланган шахс томонидан амалга оширилган бир қатор жиноятлар оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди ва яна тўрт киши яраланди, хабар қилади CNN. Чикаго полицияси бошлиғи Дэвид Брауннинг сўзларига кўра, маҳаллий вақт билан 13:50 да 32 ёшли Джейсон Найтенгейл исмли шахс Саус-Сайдда шаҳар автомобиллар тураргоҳида ҳайдовчилардан бирига – Чикаго университетининг 30 ёшли талабасига қараб ўқ узди. Талаба шу жойнинг ўзида халок бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди