Бироқ саҳобаларнинг эътиқоди мустаҳкам эди. Улар нигоҳини пастга қаратиб оларди, на ойлик ва на аёллар гўзаллиги уларни йўлдан уролмас эди.
“Барча неъматлар Аллоҳдан ва У истаган кишисига беради”, - уларнинг жавоби мана шундай эди.
Ислом тарихига мурожаат қилиб, мусулмонлар кучи доимо эътиқодда бўлганлигини кўришимиз мумкин. Имон қанчалик кучли бўлса, ҳаё ҳам шунчалик кучли эди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир дийннинг ўз хулқи бордир. Исломнинг хулқи ҳаёдир», – дедилар». (Ибн Можа)
Поклик ҳаммага хос
Ҳаё – Яратувчи томонидан инъом этилган табиий хислатидир. Бу ерда ҳам биз мусулмонлар ҳаётидан мисоллар билан чекланмаймиз, балки турли дин вакиллари бўлган одамлар ҳаётидан мисоллар топамиз – бу инсонларнинг табиий фазилатларидир.
Масалан, шундай ҳолат маълумки, бир неча асрлар муқаддам Мисрда яшаган мусулмон бўлмаган аёллар, мусулмон аёлларга тақлид қилиб, ниқоб тақиб юра бошлаган, диндор аёлларни ғайридин аёллардан фарқлашда маълум бир қийинчиликлар юзага келган.
Саудия Арабистонида яшаётган мусулмон бўлмаганлар оиласи ватанига меҳмонга келиб, оила бошлиғи қарама-қарши жинс вакиллари билан мулоқотда қийинчилик ҳис қиладиган, ўғли эса онасидан нима учун абайа тақмай қўйганини сўрайдиган вазият дуч келганига ажабланмаса ҳам бўлади.
Ҳаттоки рикша ҳайдовчиси ҳам, дўстимнинг ҳикоя қилишича, 2007 йил Ҳиндистон шарқидаги қишлоқлардан бирида бурқадаги мусулмон аёлни кўргач, кўзларини ерга қаратганини айтиб берган.
Ҳозирги кундаги қайғули ҳолат
Ҳозирги кунда тақводорлар сунъий йўлдош каналлари, интернет ва глобаллашув орқали ҳаётимизаг шиддат билан кириб келайтган уятсизлик ва ифлослик таъсири остида ҳаёнинг қимматли кучини йўқотмоқда.
Боши ёпиқ аёлларга қараш ҳам ножоиз ҳисобланган кунлар ўтиб кетди; қўшнининг эшиги очиқлигини кўрган эркаклар жоиз бўлмаган бирон нарсани кўриб қолмаслик учун кўзларини ерга қадаган ҳолда шоша-пиша ўтиб кетишга ҳаракат қилган кунлар ҳам тарихда қолиб кетди.
Ҳозирги пайтда эркаклар, уларнинг тан олишича, аёллар сочининг ҳар бир ўрамини, бошидан тортиб товонига диққат билан ўрганмоқда.
Болалар худди ахоқи бузуқ аёллар ва эркак каби кийинмоқда, чунки кутюрьелар камтарлик тушунчасини муносиб кўрмаяпти, катталар ҳақида эса гапириб ҳам гапириб ўтирмаймиз.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаё ва иймон иккиси бирга яқинлаштирилган. Қачон улардан бири кўтарилса, бошқаси ҳам кўтарилади», – дедилар». (Ҳоким)
Аёллар эркаклар устидан уларниг нафақат шилқимлик ва тегажоғлик қилиши, балки жамоат транспортида уларнинг рўпарасига ўтириб олиб, уялмасдан мастурбация билан шуғулланишидан ҳам шикоят қилади. Google оддий қидируви ер шарининг турли бурчакларида ахлоқсизлик қанчалик тарқалганлигини кўрсатиб беради. Яхшиямки, Саудия Арабистонида бу ҳолат кузатилмаяпти.
Замонавий оламда нималар рўй беряпти ўзи? Фараз қилинг, бу ҳолат сизнинг онангиз, синглингиз ёки хотинингиз билан рўй берса! Мусулмонлар умматида бундай таназзулни қандай изоҳлаш мумкин?
Аллоҳ Таоло айтадики: "Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўради. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз" (Аъроф сураси, 27)
МУСУЛМОНЛАР ОРАСИДА ПОРНОГРАФИЯГА ҚАРАМЛИК
Медиа воситалар бизни уятчанликдан халос қилиш ва порнографияга қарам бўлган одамлар улкан сегментига айлантиришда катта муваффақиятга эришди. Порнографияга қарамлик, худди гиёҳвандлик каби, ўз истакларини қондириш тобора катта доза талаб қилади. мана энди инсон ўзининг назорат қилинмайдиган ва жиловланмаган гормонлари таъсири остида ҳар нарсага тайёр бўлган, маст жонивор каби манқуртларга айланмоқда.
Бу иллат кўпчиликни жиноят кўчасига етакламоқда. Улар худди барча қарам бўлганлар каби, ўзини жуда аянчли ҳис қилиши, ҳеч нарсадан қониқиш ҳиссини ҳис қилмаслигини айтади. Порнография мусиқа, фильмлар ва интернет орқали одамни таназзулга ва жаҳаннам сари йўлга етаклайди.
Қиёмат куни Аллоҳга нима деб жавоб берамиз, ахир У бизга яхшилик ва ёмонлик ўртасида танлаш учун онг ва утарлича узоқ ҳаёт ато этмадими?!
Қандай қилиб даво топиш мумкин?
Эҳтимол, сиз ҳали гуноҳ йўлига қадам босмагансиз ва ўзингизни ҳалокатли иштиёқлардан ҳимоя қилишга уриняпсиз, унда билингки, бу иллатдан халос бўлишнинг ягона йўли бу имонни мустаҳкамлашдир.
1. Меҳрибон ва Раҳмдир Аллоҳнинг олдида тавба қилинг. Умидсиз бўлманг ва буни тарк этиш мумкинлигини ёдда тутинг.
2. Ёдда тутингки, аёллат фитнасидан ёмон фитна йўқ. Бу бизнинг заифлигимиздир. Эркак кишининг номаҳрам аёлга қараши ва аксинча, аёлнинг номаҳрам эркакка назар ташлаши бежизга тақиқланмаган. Аллоҳ Таоло Қуръонда айтадики: " Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир". (Нур сураси, 30)
3. Номаҳрам эркак ва аёл ўртасида дўстона суҳбат бўлиши мумкин эмас. Шундай эка, шайтонга эргашманг.
4. Машҳур кишиларнинг адабсиз расмлари ва уларнинг ҳикояларини ўчириб ташланг. Сиз шунингдек, компьютерда қидирув дастури кўрсаткичларини созлашингиз ва фильт қўйишингиз мумкин. Энди фитна йўлининг катта қисмини ёпгач, ҳаётингиз қанчалик ўзгарганини ҳис қиласиз.
5. Аллоҳдан қўрқин, зеро У сизни ва ҳаракатларингизни мунтазам кузатиб туради. Унинг олдида тақиқланган ишларни қилишдане қўрқин. Қиёмат куни, жаннат ва жаҳаннам ҳақида доимо ёдда тутинг.
6. Ҳар куни Қуръон ва бошқа диний китобларни ўқинг. Бу сизнининг қалбингизни поклайди ва пағамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалорм хос бўлган хислатлар яратади.
7. Яхши дўстлар танланг ва гуноҳ муҳититдан ўзингизни узоқ тутинг.
8. Хоҳиш-истак сизни таслим қила бошлагач, дарҳол Аллоҳга мурожаат қилинг ва Ундангина кўмак изланг.
Аллоҳ бизнинг гуноҳларимизни авф этсин, бизда ҳаё ва эътиқодни мустаҳкамласин, аввалги куч-қудратга олиб келади, Абу Исҳоқ ал-Фазарий қуйидаги сўзларни айтиб ўтинг:
"Душманлар ҳеч қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини енга олмаган, шу сабабли румликларнинг мағлубияти ҳақидаги хабар Антиохияда Ираклийга етиб борганда, у ўз одамларидан сўради:
- Ҳолингизга вой! Сиз билан жанг қилаётган бу одамлар ҳақида менга гапириб беринг, наҳотки улар сиз каби одамлар эмас?"
- Ҳа, - жавоб беришди улар.
- Улар сиздан сон бўйича устунлик қилдиларми?
- Биз сон бўйича улардан ҳамма жойда устун эдик.
- Унда нимага қаерда учраган бўлсангиз, доим уларга мағлуб бўлдингиз? – савол берди Ираклий. Уларнинг орасида энг ёши улуғи ва ҳурматлиси жаовб берди:
- Чунки улар тунлари намоз ўқиб, кундузлари рўза тутадилар, берган ваъдалари ва аҳдларини бажарадилар, яхшиликка амр қиладилар ва ёмонликдан қайтарадилар, улар адолатлилар ва ўзаро эркинлар. Биз эса шароб ичамиз, зино қиламиз, гуноҳ қиламиз, шартномаларни бузамиз, ўғирлик қиламиз, одамларга зулм қиламиз ва адолатсизлик уруғини сочамиз, Аллоҳни ғазаблантирадиган нарсаларга амр қиламиз ва унга ёқадиган нарсаларни тақиқлаймиз.
Бунга Ираклий жавоб берди:
- Сен ҳақиқатни айтдинг. (Ибн Касир)
Фараз Умар (Сауди Лифе)
Абу Муслим таржимаси