«Дональд Трампга Вакиллар палатаси томонидан импичмент талаб қилиниши ва у АҚШ Сенатидан четлатилиши мумкин. Биз унинг лавозимида қолишига йўл қўя олмаймиз, бу республикани сақлаб қолиш масаласи ва биз берган қасамёдимизга амал қилишимиз керак», - деб ёзди у.
АҚШ конституциясига мувофиқ, президентга импичмент ташаббуси билан Вакиллар палатаси чиқиши керак. Президентни лавозимидан четлатиш учун асослар қаторига – жиддий ҳуқуқбузарликлар, жумладан, давлатга хиёнат ҳам ўрин олган. Импичмент Конгресснинг қуйи палатасида тасдиқлангандан сўнг уни сенат маъқуллаши керак.
Расман Трамп АҚШнинг амалдаги президенти бўлиб турибди, лекин сайловчиларнинг аксарияти ноябрда бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра демократ Джозеф Байденни сайловда ғолиб деб санашди. Бугун Конгресс мажлисида овоз бериш натижалари расман тасдиқланиши лозим эди, лекин Трамп тарафдорларининг норозиликлари ва парламент биносига бостириб кириши мажлис ишига халал берди. Байденннг инаугурацияси 20 январга белгиланган.
Агар вакиллар палатаси импичмент жараёнини ишга тушира олса, бу Трампни ҳокимиятдан четлатишга иккинчи уриниш бўлади. 2019 йил декабрида конгресс аъзолари уни Украинага 391 млн доллар миқдорида ҳарбий ёрдам тўловини тўхтатиб қўйишда ваколатларини оширганликда ва у ҳарбий ёрдамнинг тўхтатилиши билан боғлиқ эпизодни текширишда конгрессга халал беришда айбланганди. Ўшанда импичмент жараёни кўпчиликлни республикачилар ташкил қилган сенат томонидан бекор қилинган.
Трамп АҚШ тарихида унга нисбатан импичмент жараёни бошланган учинчи президент бўлди. Унгача Эндрю Джексон ва Билл Клинтонга нисбатан импичмент жорий қилинган. Бу жараёнларнинг биронтаси президент истеъфосига олиб келмаган ва ҳар бир ҳолатда оқлов қарори қабул қилинган.
Конгресс Трампга нисбатан импичментга тайёргарлик ҳақида маълум қилди
Дональд Трамп Оқ уйни кутилганидан эртароқ тарк этиши мумкин. Гарчи Байденнинг инаугурацияси икки ҳафтадан кейин рўй бериши лозим бўлсада, Конгрессда импичмент ва ҳокимиятни топшириш жараёнини тезлаштириш ҳақида бош қотиришмоқда
АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Ильхан Омарнинг хабар қилишича, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампга қарши импичмент ташаббуси учун ҳужжатлар тайёрлаш бошланди. Бу ҳақида у Twitter да ёзди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди