close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон уранни бойитишни қайта тикламоқда

Эрон Фордодаги атом объектида уранни 20% га бойитиш жараёнини бошлади. Бу ҳақида мамлакат ҳукумати расмий вакилининг баёнотига таяниб, "Mehr" ахборот агентлиги хабар бермоқда. Мамлакат ҳукумати йилига камида 120 килограмм ана шундай уран ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Теҳрон ўз режалари ҳақида халқаро атом энергетикаси агентлигига хабар берганини таъкидлади.

Эрон ҳукуматининг таъкидлашича, 2015 йилда атом битимида иштирок этган бошқа давлатлар кейинги уч ой ичида яна ўз мажбуриятларига риоя қила бошласалар, Теҳрон юқори даражада бойитилган уран яратишдан бош тортиши мумкин.
Бу хабар Бағдодда АҚШнинг учувчисиз аппарати ёрдамида Эроннинг юқори даражали зобити, генерал Қосим Сулайманий ўлдирилганининг бир йиллигига тўғри келмоқда.
Бу, шунингдек, АҚШ президенти Трамп Форс кўрфазида ҳарбий қудратнинг кучайишига олиб келадиган зиддиятлар кескин ўсиши шароитида лавозимидан кетишидан бир неча ҳафта олдин рўй бермоқда.
Душанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф, афтидан, АҚШ президенти этиб сайланган Джо Байденнинг янги маъмурияти билан дипломатик музокаралар истиқболи туфайли уранни бойитиш даражасини ошириш қарорининг аҳамиятини пасайтириб кўрсатди ва бу қадам бекор қилиниши мумкинлигини айди.
«Биз парламентимиз кўрсатганидек, 20% бойитишни қайта тикладик. МАГАТЭ тегишлича хабардор қилинди», - деб ёзади Зариф Twitter да.
«Бизнинг вазиятни ўнглаш бўйича ҳаракатларимиз СВПД бошқа қатнашчилари бир неча йил риоя қилмаганидан сўнг ҳам СВПД 36-параграфига тўлиқ мос келади. Бизнинг ҳаракатларимиз шартлар ҲАММА  томонидан ТЎЛИҚ риоя қилинган ҳолатда тўлиқ бекор қилиниши мумкин».
Қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган сифатли уран 90 фоиз даражада бойитишни талаб қилади, лекин 2015 йилги атом битими доирасида Теҳрон бойитишни 3,67%гача қисқартиришга розилик билдирган.
Ўз навбатида, АҚШ ҳар томонлама ҳаракат режаси (СВПД) деб номланувчи пакт Эронни атом дастури билан боғлиқ халқаро санкциялардан озод қилди.
Трамп Вашингтонни 2018 йил келишувдан чиқариб юборди ва унинг маъмурияти Эрон бизнесига, шунингдек, нефт ва нефт-кимё соҳаларига санкциялар киритиб, мамлакат иқтисодиётини бўғиб қўйди.
Эрон келишув бўйича ўз мажбуриятларини аста-секин енгиллаштирди, бироқ сўнгги қарор Теҳрон томонидан СВПД кескин бузилиши бўлди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase