«Бу уларнинг ҳаётини сақлаб қолди», - дейди қишлоқ аҳлидан бири бўлган Ахмаду Гана.
Шу қишлоқда яшовчи бошқа бир вакил, Мэди Дико, қўшимча қилди: «Биз зарбанинг интенсивлигидан ҳайратга тушдик. Вертолёт жуда паст учаётган эди».
Якшанба куни Малидаги фулани этник гуруҳи маданиятини тарғиб этувчи Табитал Пулакуу уюшмаси тўй пайтида бериган зарба оқибатида камида 20 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.
Француз ҳарбийлари вакили, полковник Фредерик Барбри рейд ва тўй ўртасидаги боғлиқликни рад қилиб, бундай алоқа «авиазарбагача тўпланган маълумотга мос келмайди» деди.
Барбри Associated Press агентлигига хабар қилишича, операция бир неча кун давом этган ва «одамларнинг шубҳали тўпланиши»ни кўрсатган разведка ҳаракатларидан сўнг амалга оширилган.
Унинг сўзларига кўра, француз ҳарбийлари бу «айрим шахслар, уларнинг асбоб-ускуналарлари ва разведка маълумотларидан келиб чиқиб, бу қуролланган террорчилар гуруҳи» бўлган деган хулосага келган.
Мали ҳукумати ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
БМТнинг Малидаги инсон ҳуқуқлари бўйича бўлим бошлиғи Гийом Нгуэфа воқеани тасдиқлади, лекин ҳеч қандай тафсилотларни маълум қилмади.
Қишлоқ Мопти минтақасида, Мали пойтахти Бамакодан 600 км масофада жойлашган бўлиб, бу ерда кўп сонли қуролланган гуруҳлар мавжудлиги айтилади.
Ушбу минтақа 2012 йил Мали шимолида бошланган, йўл-йўлакай миллатлараро кескинликни кучайтириб, қўшни Буркина-Фасо ва Нигерга ҳам кўчиб ўтган ҳарбий ҳужумлар марказидир.
Можаро натижасида минглаб аскарлар ва тинч аҳоли ҳалок бўлган, юз минглаб киши эса ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Жанговар ҳаракатлардан узоқда бўлган қишлоқ фожиаси армия билан алоқали шахслар ҳукмрон бўлган Мали муваққат ҳукуматига босимни оширади.
Эслатиб ўтамизки, армия зобитлари бир неча ҳафта давом этган, қисман жангариларни мағлуб эта олмагани билан изоҳланадиган норозилик намойишларидан сўнг 18 август куни президент Иброҳим Бубакар Кейтани ағдариб ташланди. Малидаги ҳокимият муваққат ҳукумат қўлига ўтган.
Франция Малида бўлиб ўтган тўйда ўнлаб меҳмонларни ўлдирган бўлиши мумкин
Франция дам олиш кунлари Мали марказида ҳаво ҳужуми оқибатида ўнлаб жангарилар ўлдирилганини маълум қилди, бир нечта қишлоқ аҳли ва маҳаллий гуруҳ эса французлар аслида тўйдаги меҳмонларни отиб кетди, демоқда. Боунти аҳолисининг айтишича, ёлғиз ҳолда учиб келган вертолёт якшанба куни куппа-кундузи тўй учун тўпланган оломон орасида ваҳима сабаб бўлиб, тўпланганларга қарата ўт очди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси