Агентлик Еврокомиссияга Европа мамлакатларида Moderna вакцинасидан фойдаланишга рухсат беришни тавсия қилди.
Коронавирусдан ушбу вакцина 94,1 фоиз ҳолатларда самарали бўлиб, 18 ёшдан катталарда қўллаш тавсия қилинади, дейилади хабарда.
«EMA Moderna вакцинасини самарали ва хавфсиз деб ҳисоблайди. Биз вакцинани тасдиқлаш ва ЕИ мамлакатлари учун ҳаммабоп қилиш устида ишлаяпмиз», - деб ёзди ижтимоий тармоқда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен.
АҚШ да 19 декабрь куни Moderna томонидан ишлаб чиқилган вакцинани қўллаш тавсия қилинди. Тегишли қарор АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифати устидан санитария назорати бошқармаси (FDA) томонидан қабул қилинди.
Европа Иттифоқида коронавирусдан Moderna вакцинаси маъқулланди
Еврокомиссия маъқуллаган ҳолатда вакцина Европа мамлакатларида кенг қўлланилади. Европа дори-дармонлар бўйича агентлиги (EMA) американинг Moderna компанияси томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 янги турдаги коронавирусга қарши вакцинани маъқуллашни тавсия қилди. Бу ҳақида инсон учун дори-дармон воситалари ЕМА қўмитаси (CHMP) маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси