Ҳар бир клубга бир бўлак пирог
Қозоғистонни традиционистлар клубига яқинлаштириш борасидаги дастлабки қадамлардан бири 2003 йилнинг 23-24 сентябр кунлари жаҳон динларининг биринчи саммитини ўтказиш бўлиб, унда дунё руҳонийларининг раҳбарлари ва олий мансаб соҳиблари иштирок этди. 2018 йилда LSE Лондон биржаси билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик шартномаси бўлган фонд биржаси билан «Астана» Халқаро Молия марказининг очилиши бунинг мантиқий давоми бўлди.
Бундан бир йил аввал ҳозирги ковид дунёсидан кейинги асосий тренд бўлган яшил энергетикага бағишланган Expo-2017 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Қозоғистон янги Президенти ҳузурида ислоҳотлар бўйича Олий Кенгаш тузилди ва Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) собиқ Президенти сэр Сума Чакраборти унга раис муовини этиб тайинланди. Аввалроқ, Чакраборти ХВЖ ва Жаҳон банкида Буюк Британия вакили, шунингдек, Буюк Британия Адлия вазирлиги доимий котиби сифатида хизмат қилган.
Қўшма Штатлар, ўз навбатида, Қозоғистон ресурсларига (нефт, газ ва уран) эга бўлиш, шунингдек, ННТ (USAID, Soros фонди ва бошқалар) билан фаол ишлашда ўз манфаатларини илгари суришга қаратилди.
Шу билан бирга, Хитой 90-йиллардан бошлаб Қозоғистонда ўз иштирокини изчил ошириб, мамлакат иқтисодиётининг том маънода барча муҳим соҳаларига кириб борди. Шундай қилиб, сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган нефтнинг 30 фоизгача Хитой компанияларига ёки Хитой иштирокидаги компанияларга тегишли. Бундан ташқари, эслатиб ўтамиз, ҳозирда Янги Ипак йўли лойиҳаси амалга оширилмоқда, унда Қозоғистон Ғарб дунёсига савдо ва логистика дарвозаларининг деярли Марказий ўрни тайинланган.
Традиционистлар бошлайди…
Юзага келган қандайдир статус-кво собиқ давлат раҳбари Назарбоев 2019 йил мартида ўз вориси этиб Қосимжўмарт Тўқаевни – халқаро бюрократиянинг айрим доираларида бемалол кира оладиган штатли дипломатни (БМТ Бош котиби муовини бўлиб, БМТ қуролсизланиш бўйича қўмитага раҳбарлик қилди ва БМТ медаллари ва дипломлари билан тақдирланган) тайинлагандан кейин бузилди. Албатта, бу қадам мажбурий бўлди ва кейинги ҳаракатлар кўрсатганидек, Элбоши унвонига эга бўлган собиқ давлат раҳбари ҳокимиятни Оиласи вакилларидан бирига ўтказишни таъминлаш бўйича ўз ҳаракатларини қаратадиган асосий транзитига тайёргарлик эди. Бошқа томондан, Тўқаев жаҳон клублари марказлари, биринчи навбатда, традиционистлар билан кейинги қадамларни мувофиқлаштиришни таъминлаши зарур эди.
Оқ Ўрданинг ҳозирги ҳаракатларида Кремлнинг ҳаракатлари билан муайян ҳамоҳанглик мавжуд бўлиб, у ерда йирик собиқ совет республикаларининг ҳар иккала маркази ҳам традиционалистлардан патронаж излайдилар ва жаҳон тизимига интеграциялашишга ҳаракат қиладилар. Қозоғистон билан боғлиқ ҳолатда бу либералларни ва уларнинг хитойлик дўст-душманларини қониқтирмайди. АҚШ Давлат департаменти томонидан чоп этилган дунёда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича 2020 йилги ҳисоботда турли моддалар бўйича турли вақтларда судланган Атирау вилояти собиқ акими (ҳокими) Бергей Рисқалиев ва фаол Макс Бокаевнинг номлари қалқиб чиқди. Рисқалиев ҳозир Лондонда яшириниб, унинг қўлида мавжуд бўлган материалларни ҳисобга олган ҳолда, Қозоғистон ҳукумати ва жаҳон элитаси ўртасидаги мулоқотда савдолашиш предмети ҳисобланади. Бокаев фуқаро ҳуқуқлари фаоли, USAID билан бир неча бор боғланган ва "ер митинглари"нинг марказий арбобларидан бири бўлган.
Айни пайтда традиционистлар клуби билан музокара олиб бораётган муҳим шахслардан бири-собиқ давлат раҳбарининг куёви Тимур Кулибаевдир. Кулибаев ҳозирда Қозоғистон Республикаси нефт ва газ саноатининг норасмий куратори ҳисобланади. 90-йилларнинг охири ва 2000-йилларнинг бошларидан Кулибаев аста-секин икки йўналишда: Россия ва Буюк Британия билан алоқаларини ўрната бошлади. Россиядаги алоқалар туфайли ГАЗПРОМ директорлар Кенгашига аъзо бўлиб, Россия ва Қозоғистон ўртасида нефт ва газ сектори бўйича яширинча асосий музокарачи бўлди. Буюк Британияда Кулибаев Қироллик оиласи билан алоқа ўрнатди, яъни шаҳзода Эндрю (шаҳзода мулкини осмонўпар нархда сотиб олиш воқеаси) билан дўст бўлди ва Қиролича Елизавета II билан таништирилди. У ерда Қозоғистон Республикасида бир қатор юқори лавозимларга таклиф қилинган инглиз бизнес ташкилоти вакилларини учратди. Бу ерда иккита бундай жанобни ажратиб кўрсатиш лозим.
Сэр Ричард Эванс, британиялик, 2006 йилдан 2019 йилгача Самрук-Казина Фонди директорлар кенгаши раиси лавозини эгаллаган ва Элбошига яқин бўлган. Самрук-Казина фонди Қозоғистон реал иқтисодиётининг 70 фоизини назорат қиладиган ва Қозоғистон иқтисодиётининг таянчи бўлмиш сохта-давлат корхонаси ҳисобланади.
Крис Уолтон – 2017 йилдан бошлаб Казмунайгаз миллий компанияси директорлар кенгаши раиси, 2014 йилдан бошлаб Самрук-Казина холдинги таркибига кирадиган миллий нефт-газ оператори директорлар кенгаши таркибида. У Shell англо-голланд концерни собиқ ходими бўлиб, Буюк Британия сувости кемалари етказиб бериш агентлиги аудит раиси ва Қироллик ҳарбий-денгиз флоти учун кемасозлик бўйича Стратегик Кенгаш ижрочи бўлмаган аъзоси (the Royal Navy’s National Shipbuilding Strategy Client Board) лавозимларини бир вақтда эгаллайди.
Айни пайтда Кулибаев жамоаси аъзолари бу икки компанияда катта лавозимларни эгаллаб, уларни тайинлаш Республикада ҳокимият ўзгариши билан ҳамоҳанг бўлди. Энг сўнгги тайинлашлардан бири Кулибоевнинг узоқ йиллик сафдоши Алмасадам Саткалиевни Самрук – Казина Фонди раҳбари этиб тайинлашдир. Шуниси эътиборга лойиқки, Казатомпром Миллий уран компанияси акцияларини биринчи оммавий жойлаштириш Астана Халқаро Молиявий Маркази ва Лондон Фонд биржаси майдонида бўлиб ўтди ва АҚШ ғазабига сабаб бўлди, у ҳатто бир мунча вақтга АҚШда уран компанияси активларини музлатиб қўйди.
Шу билан бирга, 2019 йилдан бошлаб, Қозоғистон ҳукумати атайлаб Қозоғистон орқали Европага Хитойдан темир йўлларни кенгайтириш лойиҳасини саботаж қилди ва Хитой грантлари ҳеч қандай назоратсиз ҳолда ўғирланди. 2021 йил апрелдан бошлаб «Казакстан Темир Жолы» АЖ миллий темир йўллар оператори Буюк Британиянинг PSA Transport Ltd компанияси билан стратегик ҳамкрлик доирасида логистика хизматлари бозорига кириш борасида музокараларни бошлади. Бу Хитой учун яққол сигнал бўлиб, у традиционалистлар ушбу стратегик йўлни ҳам қўлга киритишга тайёр эканидан дарак беради.
Қозоғистон пойтахтида LRT лойиҳаси деб номланган бир рельси йўл қурилиши воқеаси намунали бўлиб, унда Хитойдан олинган маблағнинг 80 фоизгача қисми шунчаки ўғирланган. Ушбу схеманинг якуний бенефициари Н. Назарбоевнинг набираси, яъни катта қизининг ўғли Н. Алиев бўлиб чиқди. Албатта, «юқори»нинг рухсатисиз Хитойга нисбатан Қозоғистон ҳудудида ҳеч ким бундай ишга журъат қилолмаган бўларди, ахир Хитой якуний ҳисобда барча инвестицияларни қоплашни талаб қилди, лойиҳани Хитой томондан бошқарган амалдор эса ҳибсга олинди.
Либераллар жавоби – АҚШ ва Хитой тандеми
Дастлаб Хитойда карантин тадбирлари сабаб бўлган, улар енгиллаштирилганидан кейин шу кунгача давом этаётган Қозоғистон-Хитой чегарасидаги сунъий тирбандлик зудлик билан жавоб бўлди. Тирбандлик биринчи навбатда, Қозоғистон учун миллиардлаб йўқотишларга олиб келди, чунки 2020 йил Қозоғистон Темир Жолы Миллий ташувчиси (РЖД аналоги) фақат Хитойдан юк ташиш оқими жон сақлаб қолиш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари, Хитой Қозоғистонни четлаб ўтиб, янги логистика йўлини қуришга ҳаракат қилмоқда, бироқ у Марказий Осиёнинг бир неча давлатлари (Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон) орқали ўтади, маълум бир молиявий ва сиёсий хавфлар билан боғлиқ. Сувайш каналидаги сўнгги инқироз чегарадаги вазиятни ҳал қилишга туртки бериши мумкин, чунки зарар кўрган асосий томон Хитой бўлиб, у Қозоғистон билан бир қаторда муқобил йўналишга эга эмас.
Ўз навбатида, 8 март куни АҚШ ҳукумати ва Сорос фондининг кенг кўмагида Алматида ЛГБТ ва феминистлар юриши бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Chevron ва ExxonMobil нефть-газ компаниялари (машҳур Standard Oil ва Рокфеллер империяси ворсилари) Қозоғистон ҳудудида нефт қазиб олиш ва нефт-газ конларини разведка қилиш бўйича янги лойиҳа тайёрламоқда, бу компаниялар шунингдек, қатор сиёсий талаблар ҳам қўймоқда. Жумладан, қўшма корхоналарда ЛГБТ вакиллари учун иш ўринлари квоталаш ва чиқитларнинг нолга тенг бўлиши. Асосий талаблардан бири зарур инфратузилма объектлари қуриш имконияти билан Қозоғистон ҳудудидан тўлиқ фойдаланишга олиш ва объектларни қўриқлаш мақсадида ЧВК (хусусий ҳарбий компаниялар) киритиш ҳисобланади. Иккала компания узоқ вақтдан беи ЧВК Black Water (ҳозирги Academi) мижози эканлигини ҳисобга олиб, Россиянинг реакциясини фаҳмлаш қийин эмас. Chevron ва Exxon асосий нефт-газ қазиб олиш объектлари жойлашган Қозоғистоннинг беқарор ғарбий қисми нефт-газ саноати асосий даромад манбаси эканлигини яхши биладилар. Ҳар қандай молиялаштиришдан маҳрум қилиш ижтимоий портлашга олиб келади, бу эса Қозоғистон раҳбарияти учун айни пайтда ортиқча. Шунингдек, Казмунайгаз диркеторлар кенгаши таркбига ҳам Сhevron собиқ ходими Тим Миллер киритилган бўлиб, ушбу ташкилотда унга раҳбарлик лавозими берилиши кутиляпти.
Шу билан бирга Қозоғистоннинг Шимолий ерлари билан боғлиқ жазавалар кучаймоқда. Борган сари Россияда сиёсатчилар ва таниқли арбоблар Қозоғистон ўз ҳудудларига эгалигининг қонунийлигига шубҳа билдиришмоқда. Шу аснода Қозоғистоннинг ўзида русларга қарши риторика кучайди. Булардан ташқари, либерал қарашларни тарғиб қилувчи ва АҚШ Давлат департаментининг бевосита назорати остида ишлайдиган Қозоғистон кучли сиёсий таҳлилчиларидан бири Сатпаев алоҳида ўринга эга. Сатпаевнинг риторикаси ҳокимият алмашганидан бери қаттиқлашди ва Сатпаевнинг деярли ҳар бир нутқи ёки таҳлилий мақоласи Россия билан иттифоқни ёки шимолдаги қўшни билан ҳамкорликнинг бошқа турларини танқид қилишга бағишланган. Сатпаев шахсининг дахлсизлиги, мамлакат раҳбариятига нисбатан ҳам, Элбошига нисбатан ҳам ўзига анча қаттиқ баёнотлар беришига қарамай, Қўшма Штатлар сиёсатшуноснинг жазоланишига йўл қўймаслигини кўрсатади. Бунда Элбоши ёки унинг оиласи аъзоларини ҳақорат қилганлик учун Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексида модда кўзда тутилган. Жавоб тариқасида lenta.ru ресурси Қозоғистонда рус тилининг мақоми билан боғлиқ вазият ҳақида материал чиқарди. Материал бир қанча ноаниқликлардан иборат бўлиб, Украинча андазани Қозоғистонга мослаштиришга уринганлиги кўриниб турибди. Шуниси ўзига эътибор қаратадики, Қозоғистон миллатчилари риторикаси ва Россия томонининг далиллари ушбу мақоланинг буюртма эканлиги кўриниб қоладиган даражада аниқлик билан берилган, буюртмачиларни эса Қозоғистон миллатилари орасида ҳам, АҚШ Давлат департаменти кураторлари орасида ҳам излаш керак.
To be continued…
Шубҳасиз, бу курашда Қозоғистон ҳудуди эмас, балки унинг халқи асосий совриндир, чунки Збигнев Бжезински сўзларига ишонадиган бўлсак, Евроосиёни назорат қиладиган киши бутун дунёни назорат қилади. Дунё тартиби ўзгараётган ҳозирги пайтда ставкалар ҳар қачонгидан ҳам юқори.
РИЧАРД Б. РИДДИК
Абу Муслим таржимаси