close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳиндистондаги янги мутант B.1.617 бутун дунёга таҳдид соляпти

Ҳиндистонда COVID-19 га чалинганлар сони бўйича яна рекор қайд қилинди – бир суткада 400 минг кишидан ортиқ касалланди. Бунга сабабчи бўлган янги мутант B.1.617 бутун дунёга таҳдид соляпти

Ҳиндистонда коронавирус инфекциясининг кетма-кет саккизинчи кунлик жаҳон анти-рекорди қайд этилди. Ҳиндистонда аниқланган инфекцияланган одамларнинг кунлик ўсиши кунига 401993 кишини ташкил қилди, бир кунда 3523 киши вафот этди, бу пандемия бошланганидан бери максимал кўрсаткичдир. Кетма-кет 10 кун давомида янги ҳолатлар сони 300 минг кишидан ошяпти.
Ҳиндистон коронавирус аниқланган ҳолатлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 19,1 млн. дан ортиқ COVID-19 ҳолатлари рўйхатга олинган, коронавирус ва у билан боғлиқ касалликлардан 211,8 минг киши ҳаётдан кўз юмган.
Ҳиндистонда ҳолатлар сонининг кўпайиши феврал ойининг ўрталаридан бошлаб давом етиб, COVID-19 дан даволанаётганлар сонини 3,2 миллиондан ошди. Ҳиндистонда коронавирус ҳолатларининг энг кўпи Махараштра штатида (+66.1 минг янги ҳолат), Кералада - 38607 янги ҳолат, Уттар-Прадеш штатида - 35104 ҳолат, Карнатакада -35024 ҳолат, Деҳлида - 24235 ҳолат.
1 май ҳолатига кўра, Ҳиндистонда коронавирусга қарши 154 миллиондан ортиқ киши эмланди ва эмланганлар сони биргина охирги 24 соат ичида 2,7 миллионга кўпайди.
Мутахассислар: "бу айсбергнинг учи", ҳақиқий ўлим даражаси камида 10 марта юқори, бунинг сабабчиси мутант B.1.617 деб ҳисоблайди.
Мутахассисларнинг фикрича, Ҳиндистонда коронавируснинг рўйхатга олинмаган ҳолатлари сони янада кўп бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас, чунки вазият оқсилнинг иккита мутацияси - вируснинг одам организми ҳужайраларига унинг ёрдамида кириб оладиган қисмидан иборат янги «иккиёқлама мутант» B.1.617 томонидан оғирлаштирилган.
Ўрта муддатли истиқболда янги касалланиш ҳолатлари ҳозирги экспоненциал ўсиши нафақат Ҳиндистон давлати ва унга қўшни мамлакатлар ўз ичига оладиган Ҳиндистон субконтиненти, балки бутун дунё учун муаммо бўлиши мумкин.
Экспоненциал ўсишни тасвирлаш учун мос келадиган ҳинд афсонаси бор, деб эслатади Deutsche Welle: қадимда ҳинд рожаси Баграм фуқароларига зулм ўтказиб, қўшни давлатлар билан тўхтовсиз урушлар олиб борарди, мамлакат ўта қашшоқ эди. Ёш рожани доимий урушлардан қайтариш учун донишманд брахмин Назир 54 та катакдан иборат майдонда шоҳ энг муҳим фигура бўлган, лекин пиёдалар ва бошқа фигураларсиз ҳеч нарсага эриша олмаган ўйинчоқ уруш – шахматни ихтиро қилган.
Рожа ўйинни ёқтириб қолди ва ихтирочини мукофотламоқчи бўлди. Зукко Назир шахмат тахтасининг биринчи катагига бир дона буғдой, иккинчи катагига эса икки баробар кўп, яъни иккита буғдой солинишини тилади. Ва ҳоказо, ҳар бир кейинги катакка олдинги катакдагидан икки баравар кўп дон сон солишни сўрайди.
Ҳукмдор брахминнинг тахмин қилинган камтарлигидан хафа эди, чунки у истакнинг қанчалик буюклигини англай олмади. Лекин талаб қилинган буғдой дон сонини ҳисоблаш учун сарой математикларига бир неча кун вақт керак бўлди. Натижада рожага мамлакатда шунча буғдой етиштириш мумкин эмаслиги маълум бўлди.
Ақлли брахмин 18 триллион 446 квадриллион, 744 триллион, 73 миллиард, 709 миллион, 551 минг 615 дона буғдой дони олиши лозим бўлиб, бу тахминан 730 млрд тонна буғойга тенг эди. Таққослаш учун, бу 2020 йил дунё бўйича етиштирилган буғдой ҳосилидан деярли минг баравар кўп (776,78 млн тонн).
Коронавирус репродукция индекси (R) ҳам иккига тенг, яъни коронавирусга чалинган ҳар бир одам яна икки кишига касалликни юқтиради. Ҳозирги пайтда Ҳиндистонда 1,395 млрд киши яшайди, шунда 19 млн дан ортиғи коронавирусга чалинган. Яхшиямки, R репродуктив рақами шахмат афсонасидагидан анча кичик. Indiatoday ҳисоботига кўра, ҳозирги пайтда у мамлакатда 1,32 га тенг. Бироқ 2020 йил мартида биринчи пандемия тўлқини вақтида бу кўрсаткич 1,83 ни ташкил қилганди. Шунинг учун, ҳозирги вазиятда, касалланган одамлар сони тез орада деярли икки баробар бўлади, деб кутиш мумкин.
Ҳайратомуз рақамларга қарамай, экспертларнинг фикрига кўра, Ҳиндистонда коронавирус оқибатида ўлимлар ҳақиқатдаги сони расмий рақамлардан анча юқори бўлиши мумкин.
Тез ёрдам машиналарида ўлаётган беморларнинг, кўчаларда, майдонларда ва боғларда крематорияларда ёнаётган таналарнинг даҳшатли тасвирлари фожиа кўлами анча жиддий эканлигини кўрсатади.
Тиббиёт ходимлари ва экспертларнинг ҳисоблашича, мамлакатда коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари нисбатан пастлиги ҳақиқатга мос келмайди. Кузатувчиларнинг айтишича, тахмин қилинган ҳолатлар якуний статистикага киритилмайди. Бунда ўлим сабаби сифатида беморларда сурункали касалликлар бўлганлиги кўрсатилади.
COVID-19 оқибатида ўлимлар расмий миқдори билан ўлганларни дафн қилиш ва кремация бўйича маълумотлар ўртасида катта фарқ бор. Бу маълумотлар кутиш мумкин бўлган маълумотлардан бир неча марта катта. COVID-19 оқибатида ўлим ҳолатлари амалдаги сони расмий маълумотлардан 5-10 баравар фарқ қилиши мумкин, ҳисоблайди экспертлар.
Муаммо мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида ўлимларни рўйхатга олиш учун самарали тизимнинг йўқлиги сабабли янада оғирлашади. Инсоннинг ўлим сабаби камдан-кам ҳолларда малакали соғлиқни сақлаш ходими томонидан белгиланади, шунинг учун коронавирусдан ўлим ҳақидаги маълумотлар ишончли деб ҳисобланмайди, дейди мутахассислар.
"Мамлакат ҳукумати қишлоқ жойларда яшайдиган аҳоли ўртасида COVID-19 кенг тарқалишига муносиб жавоб бериш учун етарлича маълумотларга эга эмас", - дейди вирусолог Джейкоб Джон.
Ҳиндистонда ўлимни рўйхатга олиш ишончли тизими йўқлиги сабабли, COVID-19 билан касалланиш ва унинг оқибатларидан ўлим ҳақида расмий статистика фақат лаборатория ва шифохоналардан маълумотларни кўрсатади.
Ҳозирги кунда Ҳиндистонда тиббий муассасалардан ташқарида ўлимларни кузатиш имкони йўқ, шунинг учун касалликни юқтириш расмий сони катта шаҳарлардан ташқарида тест кўрсаткичлари пастлиги туфайли айсбергнинг учи бўлиши мумкин. Ҳиндистондаги ҳақиқий касалланиш ва ўлим расмий кўрсаткичлардан 10-30 баробар юқори бўлиши мумкин, дейди Жаваҳарлал Неру университети ходими Викас Бажпаи.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase