close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон Марказий Осиё давлатлари ёрдамида Хитойга муқобил вариант тақдим қилмоқчи

Марказий Осиё маконида геосиёсий ўйинда яна бир ўйинчи фаоллашди. Тўғрироғи, иккита. Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон Хитойнинг «Бир камар – бир йўл» лойиҳасига муқобил вариант бўлиши кутилаётган қатор мегалойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Май ойида улар «ЕИ-Ҳиндистон» саммитида батафсил муҳокама қилинади. Деҳли ва Брюссел эълон қилганидек, улар ўзларига қўшилган мамлакатларга Хитойдан кўра адолатлироқ шартлар тақдим этиш ниятида.
Харитага назар ташласангиз, бу лойиҳаларни амалга ошириш ҳудуди Марказий Осиё давлатлари эканлиги ойдинлашади. Замонавий иқтисодиётда яхши географик жойлашув тижорат муваффақиятининг таркибий қисмларидан биридир, чунки фойдадорлик бевосита логистикага боғлиқ.
Европа Хитойнинг янги "Ипак йўли" билан монополист бўлишидан аниқ манфаатдор эмас. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Хитой билан муносабатларни бузмоқчи ҳам эмас. Шу боис иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласида Брюссел дипломатия мўъжизаларини кўрсатишга тўғри келади. Лекин бир йўли топилган кўринади ва Хитойнинг узоқ вақтдан бери геосиёсий рақиби булган мамлакат ишга жалб қилинди.
Таъкидлаш жоизки, минтақадаги мамлакатлар орасида ЕИ билан ҳамкорликда Ўзбекистон анча илгарилаб кетган, у ўз маҳсулотлари, биринчи навбатда, тўқимачилик маҳсулотларини Европа Иттифоқига экспорт қилиш учун тариф имтиёзларини қўлга киритган.
Ўтган йилнинг 17 ноябрида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи сиёсий маҳкамалар раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича бош вакили иштирокида учрашув бўлиб ўтиб, унда томонлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни фоллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Биринчи босқичда лойиҳани амалга оширишда Тинч океани минтақасидан Ҳиндистон билан чегарадош давлатлар иштирок этиши тахмин қилинади, аммо Афғонистондаги вазият ҳал этилиши билан Марказий Осиё минтақаси ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Лойиҳага 18-асрдан бошлаб Ҳиндистон субконтинентидан Европага савдо йўлларини ривожлантирган Ҳиндистоннинг собиқ мустамлакачи эгаси Буюк Британияни жалб этиш режалаштирилмоқда. Ҳар ҳолда ушбу лойиҳа июнда Лондонда бўлиб ўтадиган G7 саммитида муҳокама қилинади.
Брюссел келажак мегалойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш истагидаги мамлакатларга аниқроқ ҳуқуқий кафолатлар ва юмшоқроқ шартлар билан кредитлар таклиф қилиш ниятида. Айниқса, шу нарса долзарб: Европа Иттифоқининг Марказий Осиё мамлакатлари билан умумий чегараси йўқ, шунинг учун европаликлар – Хитойдан фарқли ўлароқ – ўз ҳудудлари бўлимлари билан муддати ўтган қарзларни тўлаши керак эмас. Бу Европа Иттифоқи томонидан Ҳиндистон билан биргаликда ишлаб чиқилган муқобил Хитой инфратузилмаси лойиҳасининг яна бир жозибали хусусиятига айланиши мумкин.
Юқоридагиларнинг барчаси хитойликларга муқобил лойиҳалар Марказий Осиё давлатлари учун жуда фойдали, чунки бу минтақада йирик давлатлар, биринчи навбатда, АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобатни минималлаштиришга имкон беради. Бундай ҳолатда юқорида қайд этилган давлатлар ҳам, Европа Иттифоқи ҳам Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий субъектлигидан, яъни ягона ва бир ҳил иқтисодий ва сиёсий макон вазифасини ўташидан манфаатдор бўлади. Бу эса улар ўртасидаги чуқурроқ давлатлараро интеграция учун кучли омил бўлиши мумкин.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase