Абу Муслим
Демократияни энди ҳеч ким яхши кўрмай қўйди. Унга норози популистлар, исёнчи ўрта синф, брутал технократлар, Россия ва Хитойнинг динамик авторитар тузумлари қарши бўлиб қолди. Бундай ёмон ҳолат анчадан бери кузатилмаган эди. Демократия глобал инқирозни бошидан кечирмоқда.
Эдуард Лимоновнинг “Суперменнинг сўнгги кунлари”, деб номланган қизиқарли бир китоби бор. Яқинда ўқиб чиқдим. Мазмуни эса, одамларни доим қизиқтириб келадиган кўҳна мавзу – ўлиши аниқ бўлган касалга чалинган инсон ўзини қандай тутади?
Атеизм – замонавий жамият динидир. Бусиз бугунги мафкуранинг асосий постулатини тасаввур қилиш мумкин эмас. У эса, ўз ўрнида ҳар мавжудликнинг ҳар қандай маъносини инкор қилади, илло инсон ўзи учун тўқиб чиқарган маънодан бошқа. Кўп ҳолларда бу муваффақият, бойлик, иқтидор бўлади, хуллас калом яшашни осонлаштириб, айш-ишратда яшашни кўзда тутган ҳар қандай мақсадлардир. Оддий одамга ҳаётдаги барча жараёнлар “ҳозир ва шу ерда” экани уқтирилади. Улар учун абадийлик йўқ, маъсулият ҳам йўқ.
Жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар: “Асабияга чақирган ёки асабия учун курашган ёки асабия учун жон бераётганлар биздан эмас”.
“Асабия” каби ҳолатларни кескин қоралайдиган яна жуда кўп ҳадислар бор. Куфрга яқин бўлган ушбу ҳаром амалдан сақланиш учун асабия нималигини билишимиз керак. Бу ишни ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол, деб қўйишдан сақланишимиз учун жуда зарурдир.
Озарбайжон Республикасининг пойтахти бўлган Баку шаҳрида шу кунларда Баку ислом университети ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда islam.az нашри хабар берди.
Қанчалик ажабланарли бўлмасин, бугунги кунгача баъзилар мусулмонлар орасида илм даражаси мезони сифатида у ёки бу инсон қанча ҳадисни ёд билишини тилга оладилар. Албатта, балки улар буни тўғри деб ҳисоблашга хақлидирлар.
Муслималар ҳижобда ўзларини «ҳимояланган», «хавфсиз» ва «муҳтарама» деб ҳис қилишларини айтар эдилар (ҳижоб – Ислом динида аёлларга фарз қилинган камтарона либос бўлиб, уларнинг гўзаллигини, баданларини ва қадди қоматларини бегона кўзлардан тўсиб туради). Энди эса бунинг илмий тарзда исботланган ҳикмати борлиги аниқланди.
Ўзликка эришмак, ўзликни билмак илм биландир.
Аббосийлар сулоласи даврида Ислом маданияти, илм-фани ўша замон ғарб оламининг ҳаваси ва ҳасадини келтирадиган даражада буюк чўққиларга чиқди. Ушбу сулоланинг кейинги авлодлари ҳукм сурган давр эса, дунёвий илм-фанга эътиборнинг сўна бошлаш даври бўлди ва ушбу сўниш даври ўн асрдан ортиқ вақт давом этди.
Muslim-Science.com портали тарихда илк бор "Ислом дунёсидаги катта таъсирга эга бўлган 20 та муслима" рўйхатини эълон қилди.
(Top-20 Most Influential Women in Science in the Islamic World).
Буюк Британияда Исломга кираётган аёллар сони кун сайин ошиб боряпти. Уларнинг нима учун мусулмон бўлаётганлари борасида Кей Жардин бир тадқиқот ўтказди. Таъқиб, руҳий тушкунлик ва бедорликдан азият чеккан Кимберли Мак Криндл тенгдошларининг мазах қилиб, кулишлари сабаб ўзини жамиятга бегонадек ҳис этарди. Шу боис 19 ёшли талаба қиз янги, осуда ҳаёт тарзини қидира бошлади.
Сўнгги пайтда исломий оммавий ахборот воситаларида «ўртача йўл»дан бориш зарурлиги ғояси илгари сурила бошланди («васат» сўзининг араб тилидаги бир неча маъноларидан бири «ўрта»дир). Дунёнинг бир қатор мамлакатларида васатияни ўрганиш марказлари ташкил қилинмоқда, халқаро анжуманлар ўтказилмоқда, адабиётлар нашр қилинмоқда. Саудия Арабистонидан йирик олимлар, қиролнинг оила аъзолари ҳам радикал оқимлар билан бўладиган мунозаларда бу атамани кўп ишлатмоқдалар.
Мамлакатнинг собиқ президенти Николя Саркози ва унинг хотини, собиқ бош вазир Мануэль Вальс, таниқли киноактёр Жерар Депардье, бизнесмен Франсуа Пино ва бошқалар Исломга қарши қаратилган мактубга имзо чекдилар. Оммага таниш бўлган уч юздан зиёд шахслар Муқаддас Қуръондан “яҳудийлар, насронийлар ва даҳрийларни ўлдириш ва жазолашга чақирувчи оятларни олиб ташлашни” таклиф қилмоқдалар. Мактуб 2018 йил 22 апрелда ”Le Parisien” газетасида чоп этилган. Уларга кўра, ушбу чора туфайли яҳудийларга тажовуз қилиш учун диний сабаблар қолмас эмиш.