close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Афғон аёли

Ғарб ўзини Афғонистон халоскори сифатида кўрсатиб, мазкур мамлакатнинг маданий қадриятлари ва бошқа бойликларига ҳам ҳамла қилди. Империалистик кучлар марказининг маълум бир хислати бор: қачонки улар мусулмон мамлакатларининг бирини нишонга олса, улар энг аввал ўша мамлакатдаги исломий қадриятларни ёмонлашни бошлайди. Шу тариқа жамият ва шахсларнинг онгини таслим қилмоқчи бўлишади.

Масалан, АҚШ ва унинг бошқа глобал иттифоқчилари Афғонистонга киришни бошлаганида, Афғонистон ҳақида жуда салбий маълумотларни тарқата бошлашди. Хусусан паранжидаги аёллар расмларини илова қилиб, бу юрт аёллари саводсиз, улар доим босим остида, уларни қул қилиб сотишади ва шу каби салбий хабарлар жуда кўп чиқади. Ўзларини эса, халоскор сифатида кўрсатишади.
Улар Афғонистонга ваъда қилинган демократиянининг яхшиликларини олиб келамиз, деб айтишади. Энди ҳаммаси яхши бўлади ва аёллар ниҳоят ўзлари муносаби бўлган озодликка эришади, деб ҳам қўйишади.
Глобал марказлар Афғонистонга кириб олганига етарли вақт бўлди, бироқ улар бу мамлакатга зўравонлик ва зулмдан бошқа ҳеч нарса олиб келгани йўқ.
Аксиняча, маҳаллий маданият, халқларнинг ҳаётий қадриятлари вайрон қилинди. Ҳаёт янада оғирлашди. Халқ бир тарафдан қашшоқлик билан курашса, иккинчи тарафдан босқинчи кучлар босимидан азоб чекди.
Афғон халқи ҳалигача уруш оқибатларидан холос бўла олмаяпти. Урушдан аёллар ва болалар энг кўп жабр кўришди. Жуда кўп оилалар жойларидан ҳайдалди, ўлдирилди, зўрланди. Жуда кўп гапирилган паранжи кийган аёл босқинчилар зўравонликларига ҳам дучор бўлди. Демократик кучлар тарафидан ташкил қилинган жуда кўп жангари гуруҳлари тарафидан ҳам омонда қолмади. Урушнинг барча оғирлиги халқ елкасига тушди: очорчилик, қашшоқлик, зулм. Интервентлар Афғонистонга озодлик эмас, балки оккупация ва мустабидликни келтирди. Булар Афғонистонга кириши билан аёлларга нисабатан бўлаётган зулм янада кўпайиб кетди. Аёллар таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди. Бироқ, шундай бўлишига қарамай, оиланинг мустаҳкам оёқда туришининг асосий омили аёлдир.

Жуда кўп мамлакатлар озгина иқтисодий танг аҳволга тушиб қолганида ўша юрт аёллари бошқа юртларга бориб ўзларини сотиб фоҳишалик билан шуғулланиши жуда кўп учраб туради. Аммо, мана 40 йилдан бери Афғонистонда уруш давом этаётган бўлса, афғон қизлари, аёллари Истанбул, Дубай, Москва ёки Лондон каби катта шаҳарларга бориб, ўзларининг ор-номуслари билан юртларининг шарафларини оёқ ости қилганини кўрганмисиз ёки эшитганмисиз... Мана, Афғонистонни нега босқинчилар босиб ололмаслигининг сабаби...

Қайсидир бир жамиятда аёлларга нисбатан зулм бўладиган бўлса, бундай жамиятнинг муваффақият қазонишига ҳеч қандай имконияти бўлмайди. Ислом эса, аёлларни хурмат қилишга чақиради, аёлларни ҳимоя қилади... бу ҳақиқат

Fatma Tuncer  мақоласи асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase