Абу Муслим
Саудия прокуратураси бутун дунёга машҳур ислом даъватчиси Салмон Авдага ўлим жазосини сўраб мурожаат қилганлиги ҳақида ҳаммани лол қолдирган янгилик чиқиб турган бир пайтда яна бир ислом олими – шайх Юсуф Қаразовий билан боғлиқ янгилик ҳам пайдо бўлдики, у мусулмонларда қаҳр ва ғазабдан бошқа туйғу уйғотиши мумкин эмас.
"Уларнинг фикрига кўра Эронни Суриядан сиқиб чиқариш учун Владимир Путин Исроил ва АҚШ билан ҳамкорлик қилиш ниятида деб ҳисоблайдиган оптимистлар, эҳтимол, ўйлаб кўришлари лозим бўлади", - деб ёзади The Wall Street Journal таҳририят мақоласида.
Қоҳира судялари ўтган чоршанба куни 2012 йилдан бери давом этиб келаётган полиция офицерларининг соқол қўйиб юриш билан боғлиқ олти йиллик суд музокараларига якун ясади ва тақиқ ўз кучида қолишини маълум қилди.
Суриядаги асадийлар режими бош муфтийси «шайх» Аҳмад Хассун европаликларни масжидлар «таҳдиди» ҳақида огоҳлантириб, уларни гўёки барча «муаммолар» туфайли авж олиб кетган Суриядаги масжидлар тажрибаси баҳонасида барча масжидларни муҳосара қилиш ва ёпишга даъват қилди.
АҚШ прокуратураси 30 яшар Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Саипов учун 2017 йил октябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида рўй берган террорчилик хуружи ҳақидаги иш бўйича ўлим жазоси белгилашни талаб қилади, хабар беради NBC телеканали.
Телеканал маълумотларига кўра, Саипов айбдор деб тан олинган ҳолатда давлат айбловчи томон сифатида ўлим жазосини асосли деб ҳисоблайди.
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду америкалик Кэтрин Майорга уни зўрлаб ноумсига тегишда айблагани ҳақидаги ахборотга изоҳ берди.
Татаристон пойтахтида яқин кунларда Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилади. Ҳозир консулхона учун мос келадиган жой қидириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Islam-today сайти хабар қилди.
Фаластин президенти Махмуд Аббос БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган мажлисида Исроил ва Қўшма Штатлар ҳақида кескин фикр билдирди.
Вазирлар томонидан сиёсий манфаат учун рўмол ўрашда айбланган франциялик талабалар иттифоқи етакчиси уларнинг даъволарини пучга чиқарди.
Замонавий фан муқаддас Қуръон ҳамда Пайғамбар (с.а.в.) суннатларининг ҳақ эканлигини исботловчи, фақатгина инсон фаравонлиги учун хизмат қиладиган билимларга эга бўлиб бормоқда. Навбатдаги маротаба ўтказилган тадқиқотлар ўғил болаларнинг хатна қилиниши ВИЧ-инфекциясининг сезиларли даражада камайишини исботлади.
Исломобод. — Покистон Хитойдан Шинжон-уйғур автоном районида истиқомат қиладиган мусулмон жамоларга қарши амалдаги тақиқларни юмшатишни талаб қилди, хабар беради The Nation.
Саудия Арабистони турмасида таниқли олим ва даъватчи шайх Сафар Хавалий вафот қилди. Бу ҳақдаги хабар "Виждон маҳбуслари" деб номланган ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳининг твиттер саҳифасида тарқалди.