Хушёр мўминннинг мисоли уйқудан кўзларини очган чақалоққа ўхшайди. Бу чақалоқ юз минг кўкрак тутилса ҳам, бағрига босса ҳам бирортасига қиё боқмайди, токи улар ичида онасининг исини туймагунча. Шу ҳидни топиши билан у кўкракка ёпишиб олади, унинг бағрига талпинади. Чунки онадан меҳр иси келади. Шунинг учун ҳам Умар (розияллоҳу анҳу) аёлини талоқ қилиб, ундан боласини ажратиб олмоқчи бўлганда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) бундай қилишни манъ этдилар ва: “Онасининг ҳиди ва сути бола учун сендан кўра афзалроқ, эй Умар”, дея, болани онасига ҳукм қилдилар.
Оқил киши карами ва ҳиммати чексиз, меҳрибон Зот (Аллоҳ)нинг меҳрини туйиб, унга ато этган эҳсонларига назар қилса, У зотга етишиш учун Ундан бошқасига эътибор қаратмайди. Содиқ киши “ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтганда, зарарли ва манфаатли нарсаларнинг бари Аллоҳ таолодан эканини билади. Унинг қалби зарар ёки манфаатнинг бирор-бир сабабларига боғланиб қолмаган. Қалбининг бу масалаларда ҳушини йўқотишини Аллоҳнинг улуҳиятига боғлади. Зеро, у гувоҳ бўлдики, жилғаларнинг бари ўша булокдан отилиб чиқади. Булокдан қанча микдорда сув чиқса, ўша миқдордаги сув жилғаларда оқади. Шунинг учун у жилғага мафтун бўлиб қолмайди. Кимки, шу нарсаларни кўришданожиз бўлса, жилғалар ва уларнинг ирмоқла-ри кўплиги унинг нигоҳини тўлдириб, масаланинг тубига етиб бора олмайди. Қачон у жилғаларни мулохдза қилишдан бўшайди, қачон у жилғаларга боғланиб қол-масликка қодир бўлади? Зеро, ҳар бир жилға уни ўзига тортаверади. Бинобарин,, қалб тармоқланувчандир, нафс эса жозибадор нарсаларга ўч. У пат каби пастга тушиб етгунча, бир сафар у томон, кейинги сафар бошқа томон учиб юраверади.
Ҳаким Термизий