close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзингиз учун кумир (бут) ясаманг

"Ўзингиз учун бут ясаманг" - биз қайсидир шахсга ҳаддан ташқари қизиқиб, ишқивоз бўлиб қолган одамга шундай маслаҳат берамиз. Уни идеаллаштиради, тақлид қилишга интилади ёки унга хизмат қилишга тайёр бўлади. Танишлардан бири ёки тарихий шахс бундай бутга айланиши мумкин.

Кўрмуридларни бошқалардан ажратиб турган сифат ҳам уларнинг ўзларига кимнидир бут қилиб олиши бўлади. Кўпинча замонавий шоу бизнес "юлдузлар" - актёрлар ва мусиқачилардан ҳам бутлар ясалади (одамлар уларга ўхшагси келади). Абдулҳамид II, Эрдўған, Қаддофий, Саддам Ҳусайн,  Путинларни ўзларига бут қилиб олганлар бор. Бутларини озгина танқид қилиб қўйсангиз, сизни ғажиб, еб ташлашади.

Аммо кумир (бут) сўзи нимани англатади?

У сомийча kumra, яни «қоҳин» сўзидан келиб чиқади. Славян тилларида бутпарастлар худо билган ҳайкалларининг тасвирлари шундай аталган.
"Ўзингиз учун бут ясаманг" иборасига келсак, аслида у Мусо алайҳиссаломга Сино тоғида берилган ўнта амрдан биридир. Тўлалигича амр шундай янграйди: «Ўзларингизга ҳеч қандай бутни (кумир) ясаманг. Осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг. Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо(ман)…» (Тавротдан)
Бу амр ҳисоб бўйича иккинчисидир ва одамни бутпараст култларга эргашишдан, бутларга ва сохта худоларга сиғинишдан огоҳлантиради. Бу «(Мен) Эгангиз Худоман. Мендан бошқа худоларга ибодат қилманг. Мендан бошқа худоларга сажда қилманг» дейилган биринчи амрнинг мантиқий давомидир.
Бир қарашда, бу қадимги одам учун долзарб бўлиб, бизнинг давримизда ўз аҳамиятини йўқотгандек. Аммо барибир ўйлаб кўриш керак: ахир, гап фақат қўлдан ясалган бут-санамлар ҳақида кетаётгани йўқ. Ким билади дейсиз, балки ҳозирги замон цивилизациясининг афзалликларига берилиб, биз ўзимизга қимматбаҳо нарсалардан, мансабдан ва бошқа унчалик баланд бўлмаган тушунчалардан ўзимизга бутлар ясаб олгандирмиз, биз уларга Худо ва Унинг фарзларидан кўра, кўпроқ хизмат қилаётган ва катта эътибор берётгандирмиз.

(Кумир -кўнгил орзуси; бировнинг энг яхши кўрган (сажда қиладиган даражадаги) кимсаси, нарсаси, жони-дили; )

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase