close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Испаниядаги тошқинлар 200дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди...

Испания ҳукумати тошқинлардан жиддий жабр кўрган мамлакатнинг шарқий қисми — Валенсияга яна қўшимча 10 000 ҳарбий ва полициячи юборишини маълум қилди.

Испания ҳукумати тошқинлардан жиддий жабр кўрган мамлакатнинг шарқий қисми — Валенсияга яна қўшимча 10 000 ҳарбий ва полициячи юборишини маълум қилди. 2 ноябрь, шанба куни, маҳаллий давлат телевидениеси орқали чиқиш қилган Испания бош вазири Педро Санчеснинг сўзларига кўра, у минтақадаги тошқинлар муносабати билан ҳудудий раҳбарнинг 5 минг қўшимча ҳарбий ёрдам бериш тўғрисидаги сўровини қабул қилган. Шунга кўра, Валенсияга яна қўшимча 5 минг полициячи ва фуқаролик гвардияси аъзолари юборилади. Ҳозирги кунда 2000 нафар ҳарбий офат ҳудудида хизмат қилмоқда.

Вазият оғирлашиши кутилмоқда. Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка 2 ноябрь куни Antena 3 телеканалидаги чиқишида, ҳолатнинг жиддийлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳозирча бедарак йўқолганлар сонини расман эълон қилиш “ноўрин” бўлишини таъкидлади. Ҳозиргача юз минглаб одамлар зарар кўрган ҳудудларда қийин аҳволда қолган. "Вазиятга қараб, қурбонлар сони ортиши мумкин”, — деди у.

Сўнгги маълумотларга кўра, тошқинлар сабабли 211 киши ҳалок бўлган ва тахминан 1900 киши бедарак йўқолган деб эълон қилинган. Ҳалок бўлганлар орасида Колумбия ва Буюк Британия фуқаролари ҳам бор. Йўқолганлар орасида 16 киши Руминия жамоасига мансуб. Тошқин натижасида 300 нафар йўловчи билан юрган юқори тезликдаги поезд релслардан чиқиб кетган, лекин жиддий жароҳатланиш ҳолати кузатилмаган. Қутқарувчилар 4,6 мингдан ортиқ одамга ёрдам беришга муваффақ бўлган.

Бу табиий офат Испания жануби-шарқидаги уй хўжаликларининг 90%ига таъсир кўрсатган. Офатдан кейинги дастлабки кунларда 150 минг аҳоли электрсиз қолган бўлса, кўплаб уйлар ҳанузгача электр токидан узилган ҳолда турибди. Ичимлик сувига кириш имконияти ҳам чекланган бўлиб, кўпчилик учун идишдаги сув етказилишига умид қилинаяпти, лекин унда ҳам қийинчиликлар мавжуд. Жуда кўп қурбонлар туфайли маҳаллий ҳокимият конференция марказида вақтинчалик морг очишга мажбур бўлди.

Валенсия шаҳри катта вайронгарчиликлардан омон қолди, чунки 1957 йилдаги тошқиндан кейин Турия дарёси оқими ўзгартирилган эди. У шаҳардан 3 км жанубда жойлаштирилган. Аммо бу ҳудуднинг аҳоли сони кам бўлган бошқа қисмларида вайронгарчиликларга олиб келган.

Илк шторм хавфи тўғрисидаги огоҳлантиришлар матбуотда 25 октябрь куни совуқ ҳаво келганида пайдо бўлган. 29 октябрь куни соат 6:42 да Давлат метеорология агентлиги (AEMET) Валенсияда ҳаво ҳавфсизлигига туркум бўйича оранж даражани эълон қилган, бир соатдан камроқ вақт ўтиб, уни энг хавфли бўлган қизил даражага кўтарган. Шундан сўнг дарё сувлари ёшаш ҳудудларига тўфон каби ёғила бошлаган.

Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase