close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фахриддин Розий овқатланишга кетган вақтидан афсусланарди

Табиб ва муаррих Ибн Аби Усайбиъанинг «Уюнул анба фи тобақотил атибба» номли асарида тафсир, усулул фиқҳ ва калом илмлари олими имом Фахриддин Розийнинг таржимаи ҳоли баён қилинган.

Табиб ва муаррих Ибн Аби Усайбиъанинг «Уюнул анба фи тобақотил атибба» номли асарида тафсир, усулул фиқҳ ва калом илмлари олими имом Фахриддин Розийнинг таржимаи ҳоли баён қилинган. Муҳаммад ибн Умар Фахриддин Розий роҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 543 йилда туғилиб, 606 йилда 63 ёшларида вафот этган. Бу зот баъзилари ўттиз икки жузли, баъзилари эса бир неча саҳифадан иборат икки юзга яқин китоб ёзиб қолдирган. Фахриддин Розийнинг таржимаи ҳоли ҳақида Ибн Аби Усайбиъанинг қуйидаги сўзлари келган: «Бизга Қози Шамсиддин Хуъий шайх Фахриддиннинг шундай деганини гапириб берди: «Аллоҳга қасамки, овқатланиш вақтида илм билан машғул бўлолмай қолишдан афсусланаман. Чунки ҳар бир вақт ва замон азиздир».

Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг
"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase