Мусулмон одам инсонларни ўзига қаратиш мақсадида, ўзини кўрсатиб, гапини безамайди. Чунки бундай қилишлик катта ишларни севадиган, кичик ишларни ёмон кўрадиган мусулмон одамнинг хулқидан эмасдир. Балки бу ташқи кўриниш, одамларни ўзига тортишга ҳаракат қилиш бекорчининг хулқидир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, у зотдан кейин Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анхумолар бундайларга қаттиқ турганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд айтади: “Ёлғиз Ўзи Илоҳ бўлган Зотга қасам, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам кўра, у зотдан кейин Абу Бакрдан ҳам кўра гапини безайдиганларга қаттиқ турган инсонни кўрмадим. Мен Умарни Ер юзидаги одамлар ичида уларга (азоб етиб қолишидан) энг хавотир оладиган инсон, деб ўйлайман”.
Муҳаммад Али Ҳошимийнинг
"Мусулмон ахлоқи" китобидан
Заҳириддин Мансур, ҳафизаҳуллоҳ таржимаси