close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Вақтнинг хусусиятлари

Вақтнинг ўзига хос хусусиятлари бордирки, бизлар уни тўла идрок этишимиз, у билан муносабат ўрнатмоғимиз даркор. Улардан:

Вақтнинг ўзига хос хусусиятлари бордирки, бизлар уни тўла идрок этишимиз, у билан муносабат ўрнатмоғимиз даркор. Улардан:
1. Вақтнинг тез ўтиб кетиши:
Вақт булут каби ўтар, шамол каби кезар. Хоҳ у шодлик-хурсандчилик вақти бўлсин, хоҳ қайғу-изтироб вақти бўлсин фарқи йўкдир. Лекин инсоннинг шуурида шодлик соати тез, қайғу соати эса аксинча, секин ўтар. Шоирлардан бири айтган:
Ўтди йиллар висол, саодат билан
У йиллар бамисоли эди кунлар.
Кейин келди ҳижрон кунлари бирдан
У кунлар бамисоли эди йиллар.
Кейин к,азо топди йиллар ҳам, кунлар
Улар эди гўё алғов-далғовли тушлар.
Бу ҳаёти дунёда инсоннинг умри қанчалар узун бўлмасин, барибир у қисқадир. Зеро, ўлим ҳар бир тирикликнинг ниҳоясидир. Шоир айтганидек:
Гар умр охири ўлим аталмиш
Баробардир ҳисҳами, узун яшармиш
Ўлим пайти инсон яшаб ўтган йиллар кичраяр, ҳатто у қисқа чақмоқ каби лаҳзаларга айланар.
Элчи-пайғамбарлар шайхи бўлмиш Нуҳ алайҳис-саломдан ривоят қилинади: Эллик йил кам минг йил умр кўрган Нуҳ алайҳис-саломнинг олдига ўлим фариштаси келиб, ундан сўради: Эй пайғамбарлар ичида узоқ умр кўрган зот, ҳаёти дунё ҳақида қандай фикрдасан? У зот жавоб берди: Мен учун бу дунё икки эшиги бор ҳовли кабидир - биринчи эшикдан кириб, иккинчисидан чиқиб кетмоқдаман.
Бу ривоят саҳиҳ ёки саҳиҳмаслигидан қатъий назар, у муқаррар ҳақиқатдан хабар бераётгани аниқдир. Бу ўлим олдидаги умрнинг кичрайишидир. Қиёмат Куни ҳам шу ҳол такрорланар. Инсон учун қилиб ўтган яхши-ю ёмон амаллари қисқа фурсат ичида кўрсатилар. Аллоҳ таоло айтади:
“Улар у (Қиёмат Соати)ни кўрадиган Кунда (бу дунёда) гўё биргина пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек (яъни, бир кун ҳам яшамагандек) бўлиб қолурлар!” (Ван-нозиот сураси, 46-оят).

2. Ўтган нарса қайтмас, унинг ўринбосари ҳам йўқдир:
Бу вақтнинг хусусиятларидан яна биридир. Ҳар бир ўтган кун, соат, лаҳзаларни ортга қайтаришнинг, ўрнига ўринбосар қолдиришнинг имкони йўқдир. Бу ҳақда Ҳасан Басрий етук ҳикматни айтган: Ҳар бир отган янги тонг нидо айлар: Эй одам боласи, Мен яна янги яратилдим, мен сенинг бу кун қилган амалларингга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, чунки Мен Қиёмат Кунига қадар қайтиб келмасман.
Бу сўз баъзи одамлар ўйлагандек ҳадис эмас, балки у Ҳасан Басрийнинг сўзларики, у зот ҳақида имом Зайнул обидийн айтади: Ҳасан Басрийнинг айтган сўзи пайғамбарларнинг сўзларига ўхшайди.
Шунинг учун шоиру адиблар ҳам кексайганларидан сўнг ёшлик даври қайтишини орзу қилиб шеърлар ёзишар, лекин буларнинг бари фойдасиз, фақат орзудир холос. Бир шоир умр ўтиши, унинг кеча-ю кундузлари ўтиб кетганича қайтиб келмаслиги, унинг қайтишига умид йўқлигини айтади:
Киши умрин уловида кегтшб борар Унда ойлар, унда кунлар ўтиб борар. Тонгга кирар, тунга кирар, хуллас бир кун Тўхтамасдан қабри томон етиб борар

3. Вақт Инсон эга бўлган энг қимматли нарсадир:
Вақт тез адо бўлар, ўтган нарса қайтмас, унинг ўринбосари ҳам йўқ экан, демак вақт инсон унга эга бўлган энг нафис ва энг қийматли нарсадир. Бундан ташқари у ҳар бир иш-амалнинг идишидир. У воқеъда инсон учун у хоҳ шахс, хоҳ жамият бўлсин ҳақиқий мол-давлатнинг бошидир.
Вақт фақат олтин-кумушдан иборат эмас, балки у ҳар қандай олтин-кумуш, дуру гавҳар,
олмослардан қимматлидир.
Ҳасан ал-Басрий айтади: Эй одам боласи, сен кунлар мажмуасисан холос. Бас, ўша кунлардан бир кун кетса сенинг ҳам бир бўлагинг кетар.
Ким вақтнинг қийматини ҳозир билмаса,
яқинда унинг - вақтнинг ва унда қилинган амалнинг қадру-қимматини биладиган вақт келади. Лекин унда кеч бўлади.
Қуръон инсон икки ўринда - вақтини зое қилиб унга надомат чекишини зикр қилади. Лекин энди надоматнинг фойдаси йўқдир:
Биринчи ўрин: Жон бериш соати. Инсон дунёдан кўз юмиб Охират томон юзланар чоғда, ана шу пайтда у ўзига озгина муҳлат берилиб, муддат озгина кейинга сурилса-ю, хато ишларимни ўнглаб олсам, деб орзу қилади. Бу ҳакда Қуръонда айтилади:
“Эй мўминлар, на мол-дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан (яъни, Аллоҳга ибодат қилишдан) юз ўгиртириб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўргувчи кимсалардир! Сизларнинг (ҳар) бирингизга ўлим келиб, у: «Парвардигорим, мени озгина муддатга (ҳаётда) қолдирсанг, мен хайр-садақа қилиб, солиҳ (банда)лардан бўлсам», деб қолишидан илгари - Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ-эҳсон қилингиз!”. (Мунофиқун сураси, 9-10-оятлар).
Лекин бу пуч орзуга қатъий ва кескин раддия бўлиб ушбу оят нозил бўлди:
(Чунки) Аллоҳ бирон жонни ажали келган вақтида (вафот этдирмасдан) қолдирмас. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир”. (Мунофиқун сураси, 11-оят).
Иккинчи ўрин: Охиратдир. У жойда ҳар бир инсоннинг қилиб ўтган амали ҳисоб-китоб қилинар. Касбига яраша мукофот олар, жаннат эгалари жаннатга, дўзах эгалари дўзахга киритилар. Ана шу пайтда дўзах аҳли ҳаёти дунёга озгинага бўлса ҳам қайтиб, унда ҳаётини янгитдан яхши амаллар билан бошлашни орзу қилади. Лекин ҳайҳот... амал муддати ниҳоя топди, жазо вақти келди. Аллоҳ таоло айтади:
Амалларнинг мартабаларини англаш
Кофир бўлган кимсалар учун эса жаҳаннам ўти бордирки, на уларга (иккинчи бор ўлиш) ҳукм қилиниб, ўла олурлар ва на улардан (жаҳаннам) азоби енгиллатилур. Биз ҳар бир кофирни мана шундай жазолармиз. Улар у жойда: «Парвардигоро, бизларни (бу азобдан) чиқаргин, бизлар қилиб ўтган амалларимиздан бошқа яхши (амалларни) қилурмиз», деб додвой қилурлар. Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантиргувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку! Бас, энди (азобларингизни) тотаверинглар! Энди золим кимсалар учун бирон ёрдамчи бўлмас!”. (Фотир сураси, 36-37-оятлар).
Улар келтирган ҳужжатлари мана бундай қақшатгич савол олдида жавобсиз қолди.
Ахир Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудекузун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантиргувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку!”. (Фотир сураси, 37-оят).
Энди узрлар қабул қилинмайди. Чунки Аллоҳҳар бир инсонга бўйнидаги амални қилиш, Уни зикр этиш учун имкон берадиган етарли умрни - олтмиш ёшни инъом этганидан сўнг энди узрларни қабул қилмас. Олтмиш ёш ҳар қандай ғофил огоҳ тортиши, осий тавба қилиб олиши учун етарлидир.
Саҳиҳ ҳадисда айтилади: “Аллоҳ таоло кишига отмиш йил муҳлат бергач энди унинг ҳеч қандай узр-баҳонага ҳаққи йўқ”.

Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase