close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръон ва суннатнинг вақтга бўлган эътибори

 

 

 

 

Қуръон ва суннат вақтга турли тараф ва бир неча суратларда эътибор қаратади.

Қуръон ва суннат вақтга турли тараф ва бир неча суратларда эътибор қаратади.
Бу иноят - эътибор ҳақида гапиришдан ав-вал вақт нечоғлик аҳамиятли ҳамда Аллоҳнинг буюк неъматларидан бири экани ҳақида тўхталиб ўтамиз. Қуръон бу ҳақда миннат қилиб, вақт Аллоҳнинг бандаларига берган буюк фазли эканини айтади:
“У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизлар учун бўйинсундирди (яъни, сизлар яхши яшашингиз учун тартиб-интизомга солиб қўйди). Яна У Зот кеча ва кундузни сизлар учун бўйинсундирди. Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар”.(Иброҳим сураси, 33-34-оятлар).
“У эслатма-ибрат олмоқчи бўлган ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (бир-бирининг) ўрнини босувчи қилиб қўйган Зотдир”. (Фурқон сураси, 62-оят)”.
Яъни, У Зот тунни кундузга, кундузни эса тунга ўринбосар қилди. Демак, шу икки пайтнинг бирида бирор ишини битказа олмаган киши ўша ишини кейингисида битказишга ҳаракат қилади.
Аллоҳ таоло Қуръондаги Маккада нозил қилинган бир неча сураларда вақтни муъайян жузъларга тақсимлаган. Масалан тун, кундуз, тонг, чошгоҳ, аср каби:
“(Борлиқни ўз зулмати билан) ўраб келаётган кечага қасам; Ёришиб-кўринган кундузга қасам;” (Валлайл сураси, 1-2-оятлар).
“Тонгга қасам; (Зул-ҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам;” (Вал-фажр сураси, 1-2-оятлар).
“Чошгоҳ вақтига қасам; (Ўз зулмати билан чор-атрофни) қоплаб-ўраб олган кечага қа-самки;” (Ваз-зуҳо сураси, 1-2-оятлар).
“Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир”. (Вал-аср сураси, 1-2-оят).
Аллоҳ таоло махлуқотидан бирортасининг номига қасам ичишлиги бандаларининг назарини унга қаратмоқчилигидан ва унинг нечоғлик манфаатли экани ҳақида огохдантираётга-нидан дарак бериши сир эмас.
Суннати Набавийя ҳам вақтнинг қийматини, инсон Қиёмат Кунида Аллоҳнинг олдида вақт борасида масъулиятли эканини таъкидлайди. Ҳатто Қиёмат Кунида сўраладиган асосий тўрт саволдан иккитаси ҳам вақт ҳақидадир.
Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қиёмат Куни банда қайта тирилиб, қадами ерга тегиши билан ундан тўрт хислат - умрини қандай кечиргани, ёшлигини нима билан ўтказгани, мол-давлатини қаердан топиб, қаерга ишлатгани, ўқиган илмига қандай амал қилгани ҳақида сўралади”. Бу ҳадисни Баззор, Табароний саҳиҳ иснод билан ривоят
қилган.
Шундай. Инсон бутун умри давомида, хусусан ёшлик даврида қилиб ўтган ишларидан сўралади, зеро, ёшлик умрнинг ярмидир. Ёшлик икки заифлик - гўдаклик ва қарилик орасидаги қувват босқичи, ирода, жўшқин ҳаёт эканлигининг эътибори билан ҳам унинг қиймати ўзгачадир.
“Аллоҳ шундай Зотдирки, сизларни ночор нарсадан (яъни, бир томчи сувдан) яратди, сўнгра (сизлар учун) ночорликдан кейин куч-қувват (пайдо) қилди, сўнгра куч-қувватдан кейин яна ночорлик ва қариликни (пайдо) қилди”. (Рум сураси, 54-оят).

Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase