close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳозирнинг ҳузурини ҳушлаш

Инсонларнинг бу тури ўтмишга қарамайдилар, келажакка ҳам интилмайдилар. Улар бугуни учун яшайдилар.

Инсонларнинг бу тури ўтмишга қарамайдилар, келажакка ҳам интилмайдилар. Улар бугуни учун яшайдилар.
Ўтмиш ўтди. Ўтган нарса йўқ бўлди. Йўқ бўлган нарса билан машғул бўлиб, у ҳақида ўйламоқ тўғри бўлмас.
Келажак ғойибдир. Ғойиб эса номаълумдир. Ақли бор инсон номаълумликка ёпишмоғи дуруст эмас. Зеро, у қум устига қурилган бино, ҳавога ёзилган сатрлардир.
Бугунлари учун чуқур кетишлари уларни ўтмишдан фойда олишдан чалғитганидек, келажакка интилишдан ҳам тўсар.
Улар бугунларининг фарзандидирлар. Улар Охиратга эътибор беришмас, чунки Охират диёри улар учун келажакдир. Улар нақдни насияга сотмайдилар. Ўзларини тарих, аждодлар мероси билан машғул қилмайдилар. Чунки аждодлар мероси уларнинг наздида ўтмишдир, ўтмиш эса ниҳоя топди. Бунга сабаб уларнинг бугунги кун фарзандлари эканликларидир. Улар фақат бугунлари ҳақида ўйлайдилар. Бугунларини сиқиб симирадилар. Нафсларига ўтмишни эслатиш, келажак ҳақида фикр қилишга ундаш ўрнига бугунларини суйиб, эркалайдилар.
Ўтмиш ўтди, ғойиб эрур келажагимиз
Ғаниматдир шу соатлар туражагимиз
Бу тўғри йўлда бўлган мўминлар айтадиган сўздир.
Демак, инсон учун шу соатдан ўзгаси йўқ экан, нега энди уни зоеъ қилмоғи керак, нега у соатларни Аллоҳнинг итоатига, ҳақ учун ёрдамга, эзгуликлар қилишга, яхшилик таратишга сарфламаслиги керак?
Тўғри Исломий назар ўтмишни ҳам, ҳозирни ҳам, келажакни ҳам биргаликда қамраб олур.

Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase