close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзбекистон яна диний эркинликлар аҳволи «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатига тушиши мумкин

Ўзбекистон яна диний эркинликлар ҳолати "алоҳида хавотирга молик давлатлар" рўйхатига киритилиши мумкин. 29 апрелда эълон қилинган Дунёда диний эркинликларнинг аҳволини кузатувчи АҚШ комиссиясининг (USCIRF) 2019 йилги ҳисоботида Ўзбекистонга нисбатан шундай чорани кўриш тавсия қилинган.

Ўзи нима гап: АҚШ ҳукуматининг мустақил маслаҳат органи бўлган комиссия 2018-2019 йилларни ўз ичига олган ҳисоботида Ўзбекистонда "дин борасидаги вазият бирмунча яхшиланишига қарамасдан, диний эркинлик ҳамон кучли чекланаётгани"ни қайд этган. Шу асосда комиссия АҚШ ҳукуматига Ўзбекистонни қайтадан "алоҳида хавотирга молик давлатлар"дан бири деб ҳисоблашни тавсия қилди.
Ҳисобот муаллифларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон Олий Мажлиси БМТ махсус ҳисоботчисининг тавсияларини инобатга олган ҳолда диний эркинликни таъминлаш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилгани олқишга сазовордир.
“Лекин ҳукуматнинг юқори поғоналарида ижобий ўзгаришлар бўлаётганига қарамай, диний эркинликларнинг жиддий бузилиши давом этмоқда”, дейилади ҳисоботда.
Комиссия Ўзбекистон мактаблари ва олийгоҳларида ҳижобли қизлар ўқишга киритилмаётгани, бу ҳолатни танқид остига олган қатор блогерлар эса ҳибсга олиниб, жарималарга тортилганини таъкидлаган.
Шу муносабат билан Диний эркинлик комиссияси Ўзбекистон ҳукуматига 1998 йилда қабул қилинган дин тўғрисидаги қонунни қайта кўриб чиқиб, ислоҳ қилишни, диндорларнинг ҳуқуқларини халқаро инсон ҳуқуқлари меъёрларига тенглаштиришни таклиф қилган.
Комиссия тавсияларнинг алоҳида бандида "Жаслиқ" қамоқхонасини ёпишни ҳам маслаҳат берган.
Масала тарихи: Ўзбекистон "алоҳида хавотирга молик давлатлар" рўйхатига мамлакатдаги диний эркинлик ҳолати кескин ёмонлашиб кетгани туфайли 2006 йилда киритилган ва 2018 йилгача шу рўйхатда турган.
Ўзбекистон бу рўйхатда Хитой, Эритрея, Эрон, Мьянма, Шимолий Корея, Судан, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Туркманистон билан бир қаторга қўйилган эди.
Бироқ АҚШ давлат департаменти 2016 йилда Ўзбекистонда раҳбарият алмашгандан сўнг диний эркинликлар ҳолатини яхшилашга қаратилган қадамлар ташланаётганини олқишлаган ва 2018 йил майида мамлакатни бу рўйхатдан чиқарган эди. Ўзбекистон диний эркинликлар борасидаги вазият секинлик билан яхшиланаётгани учун мамлакат “махсус назорат қилинадиган давлатлар” рўйхатига киритилган эди.
Яъни Ўзбекистон диний эркинликларни кафолатлаш йўналишида собит эканини намойиш этувчи жараёнларни бундан буён ҳам давом эттирса, келажакда вазият яхшиланаётган ёки яхшиланган давлатлар қаторига қўшилиши мумкин эди. Лекин USCIRF янги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон бу йўлдаги собитлигини намойиш қилолмаган, вазият, аксинча, ёмонлашган.
Ўзбекистон "қора рўйхат"га қайта тушмаслиги нега муҳим: диний эркинлик масалалари АҚШ ташқи сиёсатида муҳим ўрин олади ва давлатларга у ёки бу ёрдам ва имтиёзлар берилаётганда инобатга олинади. АҚШ давлат департаментида халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчи лавозими мавжуд. 2018 йилда АҚШ давлат департаменти илк бор ушбу масалаларга бағишланган, 60 давлатдан вазирлар қатнашган глобал конференцияни ўтказган эди.

Манба: minbar.uz

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase