Қоҳирадаги Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев маълум қилишича, Президент топшириғига мувофиқ, Тошкентга 100 га яқин фаластинлик, шу жумладан яраланган аёл ва болалар олиб келинган.
Ўзбекистонга 100 га яқин фаластинлик, улар орасида яраланган болалар ва аёллар ҳамда уларнинг ҳамроҳлари, тиббий ёрдам кўрсатиш учун келтирилди.
Қоҳирадаги Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, яраланган аёл ва болаларни даволаш мақсадида 100 га яқин фаластинлик Тошкентга олиб келинган.
Элчи таъкидлаганидек, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан мувофиқлаштирилган ҳолда, яраланган ва касал фаластинликлар реабилитация марказлари ҳамда шифохоналарга жойлаштирилди. Улар яшаш, озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёжлар билан таъминланади. Болалар мактабларга бориш имкониятига эга бўлади.
Ноябрда ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ва Араб давлатлари лигасининг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фаластинликларнинг 1967 йилги чегаралар асосида, Шарқий Қуддус пойтахт этиб белгиланган мустақил давлат яратиш ҳуқуқига эгалигини таъкидлади. Шунингдек, Саудия Арабистони томонидан бошланган икки давлат ечимини қўллаб-қувватловчи Глобал альянс ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.
Мирзиёев, шунингдек, Фаластин ва Ливандаги гуманитар инқирозни олдини олиш учун халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар томонидан ёрдам кўламини ошириш зарурлигини таъкидлади. "Биз урушдан жабр кўрган фаластинлик аёл ва болаларни шифохоналаримизда даволашга тайёрмиз", — деди у.
Ўзбекистон 100 га яқин яраланган фаластинлик аёл ва болаларни даволаш учун қабул қилди
Қоҳирадаги Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев маълум қилишича, Президент топшириғига мувофиқ, Тошкентга 100 га яқин фаластинлик, шу жумладан яраланган аёл ва болалар олиб келинган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Суриянинг янги раҳбари Аҳмад ал-Шараа Бербокка қўлини узатмади
- Библиянинг аёвсиз таҳриф қилиниши
- Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Янги йил арафасида мамлакат фуқароларига телевизион мурожаат йўллади.
- Молдова Россияга қарши қатъий қадам ташлади: "Газпром" активларини миллийлаштириш қарор қилинди
- 7 октябрь 2023 йилдан буён Ғазо секторидаги қурбонлар сони 45 514 кишига етди