close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзбекистонда "табиблар"га таъқиқ ўрнатилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини тартибга солувчи қонунларга ўзгартиришлар киритувчи янги қонунни имзолади, дея хабар беради Tengrinews.kz нашри мамлакат Адлия вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасини тартибга солувчи қонунларга ўзгартиришлар киритувчи янги қонунни имзолади, дея хабар беради Tengrinews.kz нашри мамлакат Адлия вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўзгартиришларга кўра, табиблар ва халқ табобати соҳасида ҳукумат томонидан тасдиқланмаган усуллар ёрдамида хизмат кўрсатувчиларга ташхис қўйиш ва хизматларни реклам қилиш тақиқланади.
“Фуқароларга ташхис ва даволаш хизматларини халқ табобати соҳасида ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан кўрсатиш, шунингдек, ноқонуний усуллардан фойдаланиб, моддий ёки мулкий манфаатлар эвазига хизмат кўрсатиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Ушбу хизматларни оммавий равишда реклама қилиш ҳам маъмурий жавобгарликка тортилади”, — дейилади маълумотда.
Маҳаллий ОАВ таъкидлашича, ноқонуний халқ табобати билан шуғулланган ва уни реклама қилган барча фуқаролар 7,5 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.
“Агар жарима қўлланилгандан сўнг, бир йил давомида қонунбузарлик қайта такрорланса, бу ҳолда 15 суткагача ҳибсга олиш ҳам мумкин”, — дейилади хабарда.
Мазкур қонун 5 ноябрь куни президент томонидан имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда фолбинлар ва сеҳргарларнинг хизматларини реклама қилиш расман тақиқланган эди. Ушбу қонунни июль ойида республика президенти Садир Жапаров имзолаган.
Шунингдек, Қозоғистонда фолбинлар ва кўргазлар фаолияти қонунан тартибга солинадими ва уларга расмийлар мурожаат қилиши мумкинми, деган саволлар муҳокама қилингани ҳақида аввал ёзган эдик.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase