close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Иллат

Иллат (98)

Пайшанба, Окт 14 2021

Ичкиликбозликнинг турган-битгани зиён экани ҳақида неча марта дунёга жар солинган бўлсада, мана яна – суррогат алкогол билан оммавий заҳарланиш рўй берди. Бу сафар Оренбург вилоятида. 34 киши ҳалок бўлди, 12 нафар бола етим қолди.

Сешанба, Окт 05 2021

Оренбург вилояти Гуй кичик шаҳарчасида Бошқирдистон тиббиёт коллежининг учта талаба қизи шафқатсиз ўлдирилиши бутун мамлакатни ларзага солди.

Душанба, Окт 04 2021

Ички ишлар вазирлигининг махсус операцияси: Алмати ва Нур-Султонда икки мамлакатдан уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Чоршанба, Июл 28 2021

Қарағанда вилоятида жиноий ишлар бўйича ихтисослашган суд 40 ёшли муллага нисбатан кейинчалик ҳомиладор бўлиб қолган қизни зўрлаш факти бўйича ҳукм чиқарди, деб хабар қилади Caravan.kz сайти Қарағанда вилояти СМУС матбуот хизматига таянган ҳолда.

Жума, Май 28 2021

«Аллоҳ чивин ёки ундан-да ҳақир нарсалар ҳақида масал айтишдан ҳеч тортинмайди» (Бақара сураси, 26).

Душанба, Апр 26 2021

Сенатор Нариман Умаров Ўзбекистондаги жиноятлар статистикасини жамоатчиликка тақдим этди.

Шанба, Апр 17 2021

Кеча, 16 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида йиғилиш ўтказди. Унда бугунги замон ва халқ ишончига муносиб ишламаётган амалдорлар фаолиятини танқид қилди. Шу билан бирга, Самарқандда ҳам коррупция ҳолатлари борлигини қайд этди.   

Пайшанба, Апр 15 2021

Интернет тармоғида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари аёлларни хизмат автомобили томон олиб кетаётганлиги акс этган видеотасвир тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур хабар юзасидан қўшимча маълумот берди.

Пайшанба, Апр 15 2021

Бугун, 15 апрель куни АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда маълум қилинишича, Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолиятида 111 та коррупцион хатар аниқланган. Буларнинг аксарияти қурилиш, ер ажратиш, давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқа соҳалар ҳиссасига тўғри келади.

Пайшанба, Апр 15 2021

Бугун, 15 апрель куни АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда маълум қилинишича, халқ таълими тизимида 78 млрд сўмлик молиявий камчиликлар, ноқонуний ўзлаштиришлар аниқланган. Шу билан бирга, 34 нафар мансабдор лавозимидан озод этилган.

Пайшанба, Апр 15 2021

Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университетининг физика-математика факультетида тўлов-контракт асосида иккинчи курсда таҳсил олаётган талаба ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ушбу ҳодиса юзасидан Бош прокуратура ва олийгоҳнинг ўзи қўшимча маълумот берди.

Душанба, Апр 05 2021

Оккультизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмайди. Бу меъёр Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда 3111 рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида”ги низомда белгилаб қўйилгани ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Душанба, Март 29 2021

Хабарингиз бор, кеча, 28 март куни пойтахт Тошкентнинг Амир Темур хиёбони атрофида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексидан бесоқолбозликка оид моддани чиқариб ташланишига қарши тартибга солинмаган норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Айни вақтда ушбу намойишларда иштирок этган ва тартибсизлик келтириб чиқарган 12 кишига нисбатан жиноий очилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase