close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўликхонада юздан ошиқ аёл ва қизларнинг жасадини зўрлаган кофир қўлга олинди

Буюк Британияда некрофилия саҳналари бўлган видеоархиви топилган касалхона электриги суд қилинмоқда. У 100 та ўлик аёл ва қизнинг танасини таҳқирлаган, шунингдек, икки карра қотиллик қилган..

Буюк Британияда собиқ касалхона электриги Дэвид Фуллер иши бўйича мустақил жамоатчилик текшируви бошланди. 12 йил ичида у ўзи ишлаган касалхоналарнинг ўликхоналарида 100 та аёл ва қизнинг танасини таҳқирлаган. Буларнинг барчаси Фуллер иккита қотиллик ва зўрлаш жиноятида гумон қилиниб, қўлга олингандан кейин маълум бўлди: тинтув пайти унинг уйида некрофилия саҳналари бўлган видеоархив топилди. Энди экспертлар бундай ҳолатлар қандай рўй берганлигини ва бундай жинотларнинг олдини олиш учун нималар қилиш кераклигини аниқлаши лозим.
Девид Фуллер 2020 йил декабрь ойида икки аёлни ўлдириш ва зўрлашда гумон қилиниб қўлга олинган. 25 ёшли Уэнди Нелл ва 20 ёшли Кэролайн Пирснинг жасадлари 1987 йил Лондон яқинидаги Танбридж-Уэллс шаҳарчасида топилган. Қотилликлар 30 йилдан ортиқ вақт давомида очилмади: полиция қўлида ашёвий далиллардан қурбонларнинг блузкасида қолган жиноятчининг қонли изи, шунингдек, унинг оёқ кийими изи бор эди. Ҳатто 1990 йиллар охирида миллий ДНК базаси пайдо бўлганидан сўнг ҳам тергов илари олдинга қараб силжимади: базага фақат қандайдир жиноятлар учун ҳибсга олинганлар тушиб, мос келадиган маълумотлар топилмади.
2019 йилда тергов жабрланганлардан бирининг колготкасида сперма намунасидан олинган жиноятчининг шикастланган ДНКни тиклашга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, криминалистика мутахассислари ўша пайтда нисбатан янги техникани қўллашди - ДНК намуналари маълумотлар базасида бўлиши мумкин бўлган қариндошлар орқали жиноятчини қидиришди. Улар ДНКси қотилнинг ДНКсига ўхшаш одамлар рўйхатини тузишди ва шу тариқа гумон қилинувчилар доирасини анча торайтиришди. Энг яқин ўхшашликлар орасида Фуллернинг акаси генетик намуналари бор эди. Терговчилар қотилликлар содир этилган вақтда унинг қариндошлари қаерда бўлганлигини текширишди ва шу тариқа жиноятчининг изига тушишди.
Тергов 2,5 миллион фунтга тушди.
Тинтув пайти Фуллернинг уйидан некрофилия саҳналари бўлган видеоархив топилди.
Касби электрик бўлган, 67 яшар Фуллер ҳибсга олинган пайт учинчи хотини ва ўсмир ўғли билан Ғарбий Суссекс графлигида яшарди. Ҳали мактабдалик пайтидаёқ у велосипед ўғирлагани ва ўт қўйишлар учун полиция томонидан рўйхатга олинган, 1970-йилларда эса бир қатор ўғрилик содир этган, лекин ўшанда қамоқдан қутилиб қолган. Сўнгги ўн йилликлар ичида, у Кент графлигидаги икки шифохоналарда электрик бўлиб ишлаган.
Фуллер ҳибсга олинганидан сўнг терговчилар унинг уйини тинтув қилиб, қаттиқ дисклар ва хотира карталари сақланадиган махфий шкафни топишди. Архивда жиноятчи ўзи ишлаган касалхоналарнинг ўликхоналарида суратга олинган некрофилия саҳналари бўлган видеолар бор эди. Фуллер шунингдек, қурбонларнинг исмлари билан матнли файлларни сақлаган.
Фуллер касалхона ходими карточкаси ёрдамида бемалол ўликхоналарга кириб юрган. У кўпинча бошқа ходимлар уйига кетган пайтда ўликхонага кириш учун тунги сменаларни танларди.
Ҳаммаси бўлиб, полиция тўққиз ёшдан 100 ёшгача вафот этган 100 дан ортиқ аёллар ва қизларнинг жасадларини (лик жсад билан жинсий алоқа қилган) тахқирлаш бўйича далилларни топди. Бу ҳодисалар 2008 дан 2020гача бўлган давр билан боғлиқ. Полиция Фуллернинг 1987 ва 2008 йиллар ўртасида содир этилган ва очилмаган қилинмаган жинсий жиноятларга алоқадорлигини текширишни давом эттирмоқда.
Ноябр ойи бошида Фуллер судда икки қотилликда айбдор деб топилди. У, шунингдек, некрофилия эпизодлари бўйича тергов томонидан тўпланган далилларни инкор қилмади, лекин расман ҳали айбига иқрор бўлмаган. Шундан сўнг, иш тафсилотлари биринчи марта оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди - илгари уларни нашр этишга суд томонидан тақиқ қўйилганди.
Буюк Британияда некрофилия учун максимал жазо икки йил озодликдан маҳрум қилишдир. Икки карра қотиллик учун эса Фуллер умрбод қамоқ жазоси олиши мумкин. Ҳукм чиқариладиган сана ҳали белгиланмади.
Буюк Британияда эамоатчилик текшируви ишлари бошлаб юборилди. Бундан мақсад келажакда бундай жиноятларнинг олдини олиш ҳисобланади.

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Саджид Джавид 8 ноябрь куни мустақил жамоатчилик текшируви бошлангани ҳақида маълум қилди. У шунингдек, Фуллернинг қурбонлари қариндошларидан узр сўради. «Рўй берган воқеаларни ҳеч қандай сўзлар билан тузатиб бўлмаслигини биламан, лекин биз бу ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳаракат қилишимиз шарт», — деди вазир.  
«Би-би-си» изоҳ беришича, ҳукумат вакили бирон-бир воқеа бўйича жиддий жамоатчилик хавотирлари юзага келган ҳолатда жамоатчиик текшируви ҳақида эълон қилади. Махсус комиссия нима рўй бергани, қандай рўй бергани ва ким айбдор экани ҳақидаги маълумотларни аниқлаштиради.
Бундай текширувлардан асосий мақсад – келажакда шунга ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш ҳисобланади. Унинг якунлари бўйича комиссия бундай вазиятлар такрорланмаслиги учун қўллаш лозим бўлган тавсиялар рўйхатини тузади. Жамоатчилик текширувининг жиноятчига алоқаси йўқ — у одатдаги тарзда тергов томонидан жиноят иши бўйича тўпланган далиллар асосида суд қилинади.
Жамоатчилик текширувига шифокорлар қироллик коллежи аъзоси, сэр Джонатан Майкл бошчилик қилади. Дастлабки маъруза 2022 йил бошида эълон қлиниши кутиляпти.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase