Иллат (101)
Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университетининг физика-математика факультетида тўлов-контракт асосида иккинчи курсда таҳсил олаётган талаба ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ушбу ҳодиса юзасидан Бош прокуратура ва олийгоҳнинг ўзи қўшимча маълумот берди.
Оккультизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмайди. Бу меъёр Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда 3111 рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида”ги низомда белгилаб қўйилгани ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Хабарингиз бор, кеча, 28 март куни пойтахт Тошкентнинг Амир Темур хиёбони атрофида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексидан бесоқолбозликка оид моддани чиқариб ташланишига қарши тартибга солинмаган норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Айни вақтда ушбу намойишларда иштирок этган ва тартибсизлик келтириб чиқарган 12 кишига нисбатан жиноий очилган.
Бухоро шаҳрида 1 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида ОИВ инфекциясини бир неча шахсларга қасддан юқтирган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берилди.
Фарғона вилояти Данғара туманида қайнота уйига кетмоқчи бўлган келинини сўйиб ташлади. Бу ҳақда «Қонун ва ижро» газетаси веб-сайтида маълум қилинди.
Яқинда республика Бош прокуратураси томонидан тақдим этилган Ўзбекистоннинг янги Жиноят кодекси лойиҳасида уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш шаклидаги вояга етган эркаклар ўртасида ихтиёрий жинсий муносабатлар учун жазо назарда тутилган "Бесоқолбозлик" моддаси сақланиб қолган. Бу ҳақда «Фергана» нашриёти хабар бермоқда.
Тошкент вилоятининг Келес шаҳрида итлар сўйиб сотилаётгани ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади. Сўйилган гўшт чўчқаники бўлиб чиқди. Бу ҳақда Zamon кўрсатувида хабар берилди.
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари Жавлон Ваҳобов Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашларининг катта вице-президенти Майкл Кертис билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар берди.
Фарғонада мушук гўшти сотилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Teznews нашри хабар қилди. Маълум бўлишича, шу йил 15 февраль куни Марғилон ва Қўқон шаҳарларида мушук гўшти ва ундан тайёрланадиган таомларни сотган тадбиркорлар қўлга олинган.
Элликқалъа тумани «Таза-бағ» ва «Қирққизобод» ОФЙ ҳудудларида эшаклар “қабристони” аниқланди. Сўйилган эшак суяклари 3 та майдонга ташланган. Уларнинг биттасида 55 та эшакнинг қовурғалари борлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, 39 ёшли Сердар Бердимухамедов Олий назорат палатасининг раиси бўлади ва мамлакатнинг Давлат хавфсизлик кенгаши таркибига киритилади. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов ўзининг 39 ёшли ўғли Сердарни Бош вазир ўринбосари ва Олий назорат палатасининг (молиявий-иқтисодий масалалар бўйича давлат назорат органи) раиси этиб тайинлади, шунингдек, мамлакатнинг Давлат хавфсизлик кенгаши таркибига киритди. Бу ҳақида Turkmenportal хабар қилди.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Эмомали мамлакат Мажлиси Олийси раиси этиб сайланди. Бу билан у давлатдаги иккинчи шахсга айланди. «Asia Plus» хабарига кўра, 17 апрель куни бўлиб ўтган Мажлиси Олийнинг олтинчи чақириқ мажлисида Рустам Эмомали лавозимга расман тасдиқланди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдурахманов пайшанба куни бўлиб ўтган ёшлар форумида давлат раҳбарига мурожаат қилиб, 81 марта “муҳтарам президент” деб айтди. Газета.уз маълум қилишича, шаҳар ҳокими ҳар 7,6 секундда бир марта шу иборани қайтарган. Мисол учун, Фарғона ҳокими Хайрулла Бозоров худди шу тадбирда бу иборани 22 марта (ҳар 34,3 секундда бир марта) қайтарган.