close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Стакан тубидаги ўлим. Оренбургда ҳалок бўлганларнинг учдан бири этник мусулмонлар экан

Ичкиликбозликнинг турган-битгани зиён экани ҳақида неча марта дунёга жар солинган бўлсада, мана яна – суррогат алкогол билан оммавий заҳарланиш рўй берди. Бу сафар Оренбург вилоятида. 34 киши ҳалок бўлди, 12 нафар бола етим қолди.

Шуниси эътиборга сазоворки, ҳалок бўлганларнинг учдан бир қисми этник мусулмонлар – қозоқлар ва бошқирдлардир. Яна 25 киши оғир аҳволда. Уларнинг ҳаёти учун, жумладан, қўшни бошқирдистонлик токсикологлар хам курашяпти.
Тахмин килинишича, контрафакт алкогол билан савдо қилувчилар, дарвоқе, уларнинг ҳам аксарияти – мусулмон фамилияли одамлар, таркибида спирт бўлган суюқликни афтидан, ташқи қўллаш учун маҳсулотлар, эҳтимол антисептикларни ишлаб чиқариш корхонасидан сотиб олган. Кўриниб турибдики, уларнинг бирида этил спиртидан ҳиди ва таъми билан фарқ қилмайдиган, аммо ундан фарқли ўлароқ, кучли заҳар саналган метил спирти сотилган.
Одамлар ўлими юзасидан Жиноят кодексининг 3-моддаси 238-қисми (Истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ёки сотиш, натижада бепарволик билан икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига олиб келиш) бўйича жиноий иш очилди. Бир неча киши ҳибсга олинган.
Маҳаллий ҳокимият суррогат спиртли ичимликлар сотиб олмасликка ундаб, кўчаларда динамикли махсус машиналарда юришга ва огоҳлантиришлар билан СМС юборишга мажбур бўлмоқда. Лицензиясиз спиртли ичимликлар сотиш нуқталарини аниқлаш учун рейдлар ўтказилди. Маҳаллий аҳоли рўй берган воқеага қизиқиб ташриф буюрган турли оммавий ахборот воситалари мухбирларига спиртли ичимликлар нархи қимматлиги сабабли маҳаллий аҳоли нархи 2 баробар арзон қалбаки спиртли сотиб олаётганини тушунтирди.
Ҳалок бўлган этник мусулмонлар ҳақида айтишларича, улар пиёниста бўлмаган, «эл қатори» ичадиган одамлар бўлган. Масалан, Акжаровка қишлоғида ҳалок бўлган этник мусулмонларнинг бешта боласи етим қолди, спиртли ичимлик уларга уйидаги таъмирлаш ишларини тугатишга ҳам имкон бермади. Маҳаллий аҳолининг айтишича: «Оддий оила... Ичкиликбозлар эмас... Сурункали ичмасди». Мана шундай қилиб, ўз қўллари билан, ўз пулларига одамлар ўзини нариги дунёга жўнатади.
Шуни эслатиб ўтмоқчиманки, исломда спиртли ичимлик истеъмол қилиш катта гуноҳ бўлиб, унинг ҳаромлиги бевосита Қуръони каримда кўрсатилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадис-и шарифларига кўра, Аллоҳ таоло маст одамдан иймонини кўйлак каби ечади. Шунинг учун ҳам бу спиртли ичимликни ичиш натижасида вафот этган мусулмон исм-фамилиялари эгалари қандай аҳволда у дунёга кетгани ҳақида гумон қилиш қолади, холос.
Бошқа бир машҳур ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр сотувчиларни лаънатлаган. У хамрни «барча гуноҳларнинг онаси» деб атаган, чунки мастлик ҳолатида у нима қилаётгани ҳақида ўзига ҳам ҳисоб бермайди, йўл-йўлакай оғир гуноҳлар содир этиши, жумладан, қотиллик ва муртадлик қилиши мумкин. Бу ҳолатда бизнинг мамлакатда машҳур бўлган «қиттак-қиттак қилиш» истаги ҳақиқатда ҳалокатли оқибатлар – ўнлаб одамларнинг ўлими ва жароҳатланишига олиб келди. Ва бу одамлар «стакан тубида» ўлим топган ёлғиз ҳолатлар эмас.
Оренбург вилоятидаги даҳшатли воқеа яна бир бор спиртли ичимликларни истеъмол қилиш борасида Қуръон тақиқининг мутлақо тўғрилигини тасдиқлади. Ҳеч қандай "яхши" спиртли ичимлик йўқ - ҳар қандай спиртли хавфли ва зарарлидир. Муқаддас матнлар у орқали шайтон одамни йўлдан оздиради, дейиши бежизга эмас.
Ислом спиртли ичимликлар ичишдан бош тортиш учун аниқ ахлоқий асос яратади ва шу билан кейинги гуноҳларни содир этиш сабабини ва жамиятнинг парчаланишини бартараф этади. Ушбу қоидаларга риоя қилмаслик хамр ботқоғида жисмоний ва маънавий ўлимга олиб келади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase