close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шавкат Мирзиёев Андижондан сўнг Самарқандни ҳам порахўрликда танқид қилди

  • Шанба, Апр 17 2021
  • Муаллиф  Сарвар

Кеча, 16 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида йиғилиш ўтказди. Унда бугунги замон ва халқ ишончига муносиб ишламаётган амалдорлар фаолиятини танқид қилди. Шу билан бирга, Самарқандда ҳам коррупция ҳолатлари борлигини қайд этди.   

«Мана, Андижондаги айрим ҳолатларни телевизорда кўргандирсизлар. Мансабдорлар, 20 минг, 60 минг долларлаб пора олишяпти ва ер сотишяпти. Нима, Самарқандда бундай ҳолатлар йўқми? Афсуски бор…
Қарсак чалишга жуда устамиз. Қарсак чалавериб мени ҳам ўргатмоқчимисизлар? Менинг ҳам оёғим ердан узилса, йиллар ўтиб келгуси авлод нима дейди?! Ахир шунча йил халқни қийнаб келган муаммолар билан шуғулланмадик, энди кечикишга ҳаққимиз йўқ», деди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Коррупцияга қарши агентлик томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолиятида 111 та коррупцион хатар аниқланган.
Бундан ташқари, Халқ таълими тизимида коррупция билан боғлиқ ҳолат юзасидан 34 нафар мансабдор шахс лавозимидан озод этилган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase