close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Адиля, Зулфия ва Аигиз спиртли ичимлик билан зиёфатдан кейин ўликхонага тушиб қолишди

Оренбург вилояти Гуй кичик шаҳарчасида Бошқирдистон тиббиёт коллежининг учта талаба қизи шафқатсиз ўлдирилиши бутун мамлакатни ларзага солди.

Аниқланишича, қизлар яшаган хонадонга ўт қўйишдан олдин қотил жабрланганларни ошхона пичоғи билан ҳаммаёғини кесиб ташлаган. 18 ёшли Адили ва 19 ёшли Зулфиянинг жасадлари ёниб кетган уй-жойдан топилган, уларнинг 17 ёшли дугонаси Аигиз шу каби жароҳатлар билан уй ҳовлисида ўлик ҳолда топилган.
Қотилнинг номи ҳали номаълум. ОАВ маълумотларига кўра, дастлаб Уфада яшовчи икки ака-ука, 18 ёшли Анвар ва 23 ёшли Илнар Сингизовлар гумон қилинган. Аа-укаларнниг каттаси, Илнар ўлган қизлардан бирига муносабатда бўлиб, унга уйланишни ҳаракатида бўлган.
Йигитнинг айтишича, рўй берган воқеадан у ҳамон ўзига кела олмаган. Ака-укалар ўз айбларини инкор этиб, жиноят содир этилган вақт бошқа жойда бўлганига ишора қилмоқда.
Ака-укаларнинг сўзларига кўра, ўша машъум кечада улар Уфа шаҳридаги квартираларида бўлиб, ишдан кейин спиртли ичимликлар ёрдамида чарчоқни енгиллаштиришган. Шу билан бирга, Гайдан Бошқирдистон пойтахтигача 14 соатлик йўл бўлиб, улар бундай йўлни жисмонан босиб ўта олмаслигини таъкидлашди.
Ҳалок бўлган талаба қизлар, афтидан, диний ва ахлоқий тамойиллардан узоқ бўлиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб турган. Бундан ўт қўйилган квартирани текшириш пайтида топилган бир нечта очилган спиртли ичимликлар шишалари далолат беради.
Айни пайтда терговчилар мудҳиш жиноятга қўл уриши мумкин бўлган одамлар доирасини кенгайтирмоқда.


Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase