Абу Муслим
Шундай қилиб, Бинямин Нетаняҳунинг 1993 йилда Исроил томонидан Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш мажбуриятларидан намойишкорона воз кечилиши ва Фаластинни босиб олишни давом эттириш, унинг янги ҳудудларни қўшиб сиёсатига қайтиш билан танилган деярли 12 йиллик ҳукмронлиги даври охирига етган кўринади.
Қуддусда мухолифатчи исроилликлар Шайх Жарроҳ маҳалласидаги фаластинликлар ҳимоясида янги митинг уюштирди.
Ҳуқуқнинг ижтимоий борлиқни тартибга солувчи сифатидаги асосий муаммоси - унинг манбаи ва унинг чуқур, базавий мотивациясидир. Кўпчилик одамлар, йўл қоидаларига риоя этиб, мол-мулкни бўлишиб ёки бизнес билан шуғулланиб, баъзан эса жиноятлар учун жавобгар бўлиб, улар яшаётган ҳуқуқий дискурс қандай пайдо бўлиши ҳақида жуда кўп ҳам ўйламайдилар.
Вашингтонда Фаластин ҳудудларини ишғол қилганлик ва қамал қилинган Ғазо секторида ва ишғол қилинган Ғарбий соҳилда, жумладан Қуддусда инсон ҳуқуқлари бузилганлиги учун Исроилга қарши санкцияларни талаб қилиш учун миллионлар юриши ўтказилди.
Туркия Ryanair самолётининг қўниши билан боғлиқ воқеадан сўнг Шимолий Атлантика альянси томонидан Беларусга қарши амалий чора-тадбирлар кўзда тутилган ҳужжатнинг қабул қилинишига вето қўйди, деб хабар беради Washington Post газетаси.
Фаластин қаршилик ҳаракати ХАМАСни заифлаштириш бўйича ҳамкорлик Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва Миср Бош разведка хизмати раҳбари Аббос Камол ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Исроил ОАВ.
Унинг видеолари Туркияда сиёсий инқирозни келтириб чиқарди. У ҳокимиятни коррупция ва қотилликда айблади ва унда иштирок этганини келтириб берди...
«Белоруссияда Лукашенко норозиликларни мажбуран бостирган, шу боис мухолифат вакиллари унга қарши Германияда - самолётнинг мажбуран қўндирилиши билан боғлиқ воқеадан олдин ҳам даъво аризаси киритган», деб ёзади Германиянинг Der Tagesspiegel газетаси.
2020 йилнинг ёзида Хитой мисли кўрилмаган сув тошқинлари дуч келгани бутун дунё оммавий ахборот воситалари янгиликларида юқори ўринларни эгаллаб турган. Ҳозир эса 2021 йилнинг ёзи яқинлашмоқда ва Хитойда сув босиши ҳолати яна такрорланмоқда.
"Икки кун олдин диктатор Александр Лукашенконинг харбий хизматчилари рейсдаги самолетни олиб қочди ва портлаш таҳдидини саҳналаштириб, қирувчи самолетни ҳавога кўтарган ҳолда Белруссия опйтахни Минксда қўнишга мажбур қилди.
Молиявий ёрдам Қатар амирининг топшириги бўйича ажратилади. Қатар Исроил армияси томонидан берилган зарбалар окибатида вайрон бўлган Ғазо секторини тиклашга 500 млн доллар ажратади.
Кўпчилик ўқувчиларимиз мухолифатчи белорус журналисти Роман Протасевичнинг Минскда қўлга олингангини ҳақидаги вазиятдан хабардор. Воқеадан бехабар бўлганлар учун эслатиб ўтамизки, NEXTA мухолифатчи телеграм-канал асосчиси Протасевич Ryanair компаниясига тегишли Boeing 737 самолетида Афинадан охирги пайтлар яшаб турган Вильнюсга учиб кетаётган эди.