Қатар пойтахти Дохада фаолият юритаётган «Толибон» қароргоҳи жангариларни Кобулга кириш нуқталарида қолишга, одамларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳатланишининг олдини олишга чақирганини маълум қилди.
Шу билан бирга, Афғонистон раҳбариятидаги номаълум манбанинг Associated Press агентлигига маълум қилишича, «Толибон» Кобулнинг бир неча квартали, жумладан, Калакан, Қорабоғ ва Пағмонга кириб келган.
Аввалроқ, якшанба куни «Толибон» жангарилари Афғонистон шарқидаги асосий шаҳар Жалолободни жангсиз қўлга киритганди.
Reuters агентлиги Жалолободдаги афғон амалдорига таяниб хабар қилишича, ҳозир шаҳарда тўқнашувлар йўқ, чунки шаҳар ҳокими жангариларга таслим бўлган. Унинг сўзларига кўра, бу тинч фуқаролар ҳаётини қутқариб қолишнинг ягона имконияти эди.
Ҳозир «Толибон» жангарилари Кобулга ҳужум қилмоқда, хабар беради Associated Press.
АҚШ дипломатларини эвакуация қилишни бошлади ва қўшимча равишда элчихонаси ва Кобул аэропорти ҳимоя қилиш учун Афғонистонга ҳарбийларини юборди.
Жалолободнинг қўлга олиниши «Толибон»га Афғонистондан Покистоннинг Пешовар шаҳрига олиб борадиган йўл устидан назоратни кучайтириш имконини берди.
Ҳозир Афғонистон пойтахти Кобул ҳукумат кучлари назоратида бўлган сўнгги йирик шаҳар бўлиб қолмоқда.
Шанба куни «Толибон» Афғонистоннинг Шимолий қисмидаги яна бир йирик шаҳар саналган Мозори-Шарифни босиб олишга муваффақ бўлди. Аввалроқ Логар вилоятининг Кобулда атиги 80 километр масофада жойлашган Пули-Алам шаҳри қўлга олингани маълум бўлди.
«Толибон» мамлакат бўйлаб ҳаракатини давом эттирар экан, аҳолининг бир қисми мажбурий кўчирилган шахсларга айланмоқда: зўравонлик ва таъқиблардан қўрқиб, одамлар Кобулга йўл олмоқда.
Шанба куни Президент Ғани халққа мурожаат қилиб, «вазият беқарорлашувининг янада кучайиши ва халқимнинг мажбурий кўчирилишининг олдини олишга ҳаракат қиляпман» деб айтди. Афғонистон раҳбарининг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланмаган.
«Толибон» АҚШ ва НАТОнинг бошқа мамлакатлари қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиш шароитларида Афғонистоннинг янги вилоятларини ўз назоратига олишда давом этмоқда – сентябрь ўрталарига келиб Ғарб коалицияси кучларини бутунлай олиб чиқиши режалаштирилган.
Якшанба куни АҚШ ҳарбийлари Афғонистон пойтахти Кобулдаги дипломатик миссиядан ходимларни эвакуация қилишда ёрдам бериш учун кела бошлади. CNN ва Bloomberg хабар беришича, элчихона ходимларига тарғибот мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлган ҳужжатлар ва объектларни йўқ қилиш топширилган (масалан, АҚШ байроқлари). Шу билан бирга, Bloomberg манбаси бу стандарт амалиёт эканлигига аниқлик киритди.
«Толибон» Кобулга киришни бошлади. АҚШ Афғонистондан ўз дипломатларини эвакуация қиляпти
«Толибон» гуруҳи жангарилари Афғонистон пойтахти Кобулга киришни бошлади. Мамлакат ИИВ хабар беришича, жангарилар шаҳарга ҳар томондан яқинлашиб келмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди