АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушида Трамп мағлуб бўлади — аналитик хулосаси
АҚШ президенти Дональд Трамп бошлаган савдо урушида Хитой мағлуб бўлмайди — у бундай тўқнашувни енгиб ўтиш имкониятига эга. Бу ҳақда Dragonomics таҳлил компанияси тадқиқотлар директори Артур Кребер Financial Times газетасидаги мақоласида маълум қилган.
Йехуда Каплун тайинлови ва Трамп давридаги антисемитизмга қарши курашдаги иккиюзламачилик...
Қачонки антисемитизмга қарши кураш исламофобия, арабларга қарши ирқчилик ёки колониализмни оқлаш воситасига айланса — шунда аён бўлади: бу кураш ҳақиқат учун эмас, балки ҳокимият манфаатлари учун олиб борилмоқда. Мусулмонлар содда ҳам, сукут сақловчи ҳам бўлмасликлари керак. Ҳақиқий ҳамдардлик — бу овозини ўчирмоқчи бўлганлар учун гапиришдир. Бу қаршилик эмас, балки ҳақиқат учундир.
Катта тозалаш
Баъзилар "АҚШ-Европа иттифоқи парчаланмоқда", дейишмоқда. Бу қисман тўғри. Чунки аслида АҚШ-Европа иттифоқи деган нарса ҳеч қачон бўлмаган. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг вайронага айланган ва қанчалар заиф эканлиги кўринган Европани Америка қутқарди ва шу орқали уни қўлида қулга айлантирди. Европа Иттифоқи йиллар давомида ўзини асирга олган АҚШнинг сунъий йўлдоши бўлиб қолди ва глобал муносабатларда ҳеч қандай устун таъсир кучига эга эмасди.
АҚШ «Озодлик Радиоси»ни молиялаштиришни тўхтатди
«Озод Европа/Озодлик Радиоси» медиакорпорацияси АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириш ва грантлар ажратилишини тўхтатиш ҳақида хабар берилган хатни олди. Бу ҳақда корпорация президенти Стивен Капус маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.
Трампни насс босган-ми?
Дональд Трампнинг тантанали инаугурацияси, у ўзининг қудратли миллиардер тарафдорлари орасида суратга тушган тадбир, аччиқ хотирага айланди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп – Россия агенти, деб даъво қилмоқда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари
АҚШ Президенти Дональд Трамп 1987 йилда СССР КГБ томонидан ёлланган, деб Facebookдаги ўз постида маълум қилди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Алнур Мусаев. Унинг сўзларига кўра, ўша пайтда 40 ёшда бўлган америкалик бизнесмен Трамп Совет давлат хавфсизлигининг Олтинчи бошқармаси томонидан ёлланган ва “Краснов” тахаллусини олган.
АҚШ Ғазони тиклаш бўйича мусулмонлар режасини рад этди
АҚШ маъмурияти Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий томонидан таклиф этилган ва Араб давлатлари лигаси саммити иштирокчилари томонидан маъқулланган Ғазо сектори тикланишига оид режани рад этди.
Дональд Трамп Библияда зикр қилинган яҳудийлар ҳимоячиси «Кир» ҳисобланадими?
Библияда тилга олинган Кир Форснинг буюк шоҳларидан бири бўлиб, у яҳудийларни Бобил асирлигидан озод қилиб, Исроилга қайтишлари ва Қуддуснинг деворлари ҳамда маъбадини тиклашлари учун шароит яратган. Ишоиё пайғамбар Кирни буюк ишлар учун танланган шахс сифатида олдиндан башорат қилган. Бу башорат Кир туғилишидан 150 йил олдин берилган эди.
Трамп антисемитизмни намойиш этган ва ноқонуний акцияларда қатнашган чет элликларни депортация қилиш тўғрисидаги фармонни имзолашни режалаштирмоқда
Трамп антисемитизмни намойиш этган ва ноқонуний акцияларда қатнашган чет элликларни депортация қилиш тўғрисидаги фармонни имзолашни режалаштирмоқда. Ҳужжат федерал идораларни антисемитизмга қарши курашни 60 кун мобайнида кучайтиришга мажбур этади.
Саудия Арабистони АҚШ президенти Трамп президентлиги даврида АҚШга 600 миллиард доллар сармоя киритади
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбат чоғида қироллик АҚШга тўрт йил ичида 600 миллиард доллар сармоя киритишга тайёр эканлигини тасдиқлади.