"Байденнинг Афғонистон билан қилган ишларига ақл бовар қилмайди. Бу тарихдаги катта мағлубиятлардан бири бўлади",- дейилади жаноб Трампнинг баёнотида. Ушбу баёнотни 45-президентнинг вакили Лиз Харрингтон Twitter да эълон қилди. "Байден Афғонистонда қилган ишлари учун шармандаларча истеъфога чиқиш вақти келди",- деб қўшимча қилди собиқ президент. Унинг қайд этишича, жаноб Байденнинг сайланишини умуман ноқонуний деб ҳисоблайди.
Бир кун олдин «Толибон» ҳаракати Афғонистонда Кобулни ўз назоратига олди. Ҳаракат бутун мамлакатни назорат қилаётганини таъкидламоқда. «Толибон» АҚШ қўшинлари ва уларнинг НАТО бўйича иттифоқчиларини апрелдан бошлаб олиб чиқиш шароитларида ҳужум уюштирди. Қўшинларини олиб чиқиш қарори Доналд Трамп маъмурияти даврида қабул қилинган эди.
Трамп Афғонистондаги «мағлубият» туфайли Байденни истеъфо беришга чақирди
Доналд Трампнинг ҳисоблашича, Афғонистонда рўй берган воқеалар – АҚШ тарихидаги энг жиддий мағлубиятлардан биридир. У президент Жо Байденни истеъфо беришга чақирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси