close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фавқулодда ҳолатдаги заруратларни эътироф этиш

Талаб қилинган енгилликлардан бири хоҳ у шахсий бўлсин, хоҳ ижтимоий  инсонлар ҳаётида фавқулодда ҳолатда рўй берувчи заруратларни эътироф этишдир. Шариат бу заруратлар учун ўзига хос ҳукмлар тайинлаган. Муомалалар, шартномалар, кийим кечаклар, егулик, ичимликлардан иборат ихтиёр ҳолатида қайтарилган нарсаларга мана бундай зарурат туғилган пайтда баъзи пайтларда  у хусусий бўладими ёки умумийми  умматга енгиллик бўлиши ва ундан ҳаражни даф қилиш учун шариат бунга рухсат беради.

Бу ҳақца Қуръони Каримда тўрт ўринда ҳаром қилинган егуликларни айтиб, унинг ортидан тажовузкорлик қилмаган ва ҳаддан ошмаган ҳолда ночорлик пайтида ўша ҳаром қилинган нарсалардан тановул қилиш айтилади.

Албатта, У сизларга фақатгина ўлаксани, қонни, тўнғиз гўштини ва Алловдан ўзгага аталиб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Энди кимки золим бўлмаган ва ҳаддан ошмаган ҳолида ночор вазиятда қолса, гуноҳкор бўлмайди. Албатта Аллоҳ Мағфират қилгувчи, Раҳмлидир”. (Бақара сураси, 173-оят)
Изоҳ: Биров ейиш учун мутлақо ҳеч нарса топа олмасдан буткул иложсиз қолганда ҳаром қилинган нарсалардан бирон нарсани саломат қолиш учун ўлмагудек миқдорда еса, гуноҳкор бўлмайди.
Эркакларга ипак мато кийиш ҳаром қилинган, лекин Абудрраҳмон ибн Авф ва Зубайр ибнул Авом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзларининг қичишқоқ касалликларидан шикоят қилганларида у зот уларга эҳтиёжли бўлганлари сабабли ипакни кийишга рухсат берганлар.

Юсуф ҚАРЗОВИЙнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
Зиёуддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase