Ислом (875)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
Аллоҳ таолонинг каломини Мусо алайҳиссалом эшитганлар. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳ Мусога хитоб қилди” (Нисо сураси, 164-оят). Аллоҳ таоло ҳамиша, Мусо алайҳиссаломга хитоб қилмасидан мутакаллим (сўзлагувчи)дир. Аллоҳ таоло ҳамиша, махлуқотларни яратмасидан, Холиқ (яратувчи)дир. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга хитоб қилганида унга Ўзининг доимий сифати бўлган Каломи билан хитоб қилган.
Ақл ҳақидаги гапга келсак, у билиш манбаларидан биридир. Буни инкор қиладиган киши бу даъвосини ақл ҳукмлари ўзаро қарама-қарши эканлигига боғлайди.
Аллоҳ таолонинг муташобиҳ сифатларидан қай бирини уламолар араб тилидан бошқа тилда зикр қилишган бўлсалар, фақат уларни араб тилидан бошқа тилда айтиш (таржима қилиш) мумкин. Лекин Аллоҳ таолонинг “йад” сифатини арабчадан бошқа тилда айтиш (таржима қилиш) мумкин эмас. Ташбиҳсиз (ўхшашсиз) ва кайфиятсиз (қандайлиги билинмайдиган) сўзларини қўшиб, яъни “Аллоҳ таолонинг бирор нарсага ўхшамайдиган, қандайлиги билинмайдиган юзи учун”, дейиш мумкин.
У яқинлаштирур ва узоқлаштирур. Аллоҳ таоло кимни Узига яқинлаштирган бўлса, дарҳақиқат, уни пешво қилиб, олдинга ўтказибди. Кимни ўзидан узоқлаштирса, албатта, уни орқага сургандир. У Зот пайғамбарларини ва авлиёларини Узига яқин қилиб, уларни ҳидоят қилиб, пешво қилди. Душманларини эса Узидан узоқ тутиб, улар билан Узининг ўртасида парда тортиб, уларни орқага сурди.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Ким Аллоҳнинг китобини ўрганиб, сўнгра ундаги нарсаларга эргашса, Аллоҳ уни дунёда залолатидан ҳидоятга йўллайди ва Қиёмат куни ёмон ҳисоб-китоб қилинишдан сақлайди», дедилар. Бошқа бир ривоятга кўра эса: «Ким Аллоҳнинг китобига эргашса, дунёда адашмайди ва охиратда бахтсиз бўлмайди», дедилар ва ушбу: «Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, у йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас»,(Тоҳо сураси, 123-оят.) оятини тиловат қилдилар (Розийн ривоят қилган).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Иймон етмиш неча шўъбадир. Уларнинг энг афзали «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дейиш, энг қуйиси эса, йўлдан озор берадиган нарсани олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам иймондан бир шўъбадир» (Муттафақун алайҳ).
Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир иш қилдилар ва бунга рухсат бердилар. Бир қавм ундан ўзларини тийдилар. Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Шунда у зот хутба қилдилар. Аллоҳга ҳамд айтиб, сўнг шундай дедилар: «Бу қавмларга нима бўлдики, мен қиладиган ишдан ўзларини тийишмоқда?! Аллоҳга қасамки, албатта, мен уларнинг (орасида) Аллоҳни энг яхши танийдиганиман ва У Зотдан энг кўп қўрқадиганиман» (Муттафақун алайҳ).
Фиқҳий мазҳаблар тарихи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларига боғлиқдир. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида шариатга боғлиқ барча масалаларнинг ечими ўзларидан сўралар ва У зотнинг сўзлари масалага охирги нуқтани қўяр эди.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «(Саҳобалардан) уч нафари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида сўраш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалолларининг уйларига келишди. Уларга хабар берилгач, улар буни (ўзлари учун) оз санагандек бўлиб, «Биз қаёқда-ю, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаёқдалар?! Ахир, у зотнинг аввалгию охирги гуноҳлари мағфират қилинган бўлса», дейишди. Шунда улардан бири: «Мен абадулабад туни билан намоз ўқиб чиқаман», деди. Бошқаси эса: «Мен умр бўйи рўза тутаман, (ҳеч қачон кундузи) оғиз очиқ юрмайман» деди. Яна бошқаси: «Мен аёллардан четланаман, ҳеч қачон уйланмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдига келиб: «Сизларми шундай, шундай деганлар? Ҳой, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сизларнинг (ичингизда) Аллоҳдан энг қўрқувчироқ ва тақводорроғингизман. Лекин мен рўза ҳам тутаман, оғиз очиқ ҳам юраман, намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам ва аёлларга ҳам уйланаман. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмасдир», дедилар (Муттафақун алайҳ).
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илмни уламолар билан рақобатлашиш ёки эсипастлар билан баҳслашиш ёки инсонлар нигоҳини ўзига қаратиш учун талаб қилса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган).
Аллоҳ таоло Ўз исм, зотий ва феълий сифатлари билан доимо (азалда) бўлган ва (абадий) бўлади. Ҳаёт, илм, қудрат, калом самъ, басир, ирода Аллоҳ таолонинг зотий сифатлардир.
Аллоҳ таоло Ўзининг исмлари ва сифатлари билан ҳамиша бўлган ва ҳамиша бўлади. Унинг ҳеч бир исми ва сифати кейин пайдо бўлмаган.