close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Китоб ва суннатни маҳкам тутиш

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир иш қилдилар ва бунга рухсат бердилар. Бир қавм ундан ўзларини тийдилар. Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Шунда у зот хутба қилдилар. Аллоҳга ҳамд айтиб, сўнг шундай дедилар: «Бу қавмларга нима бўлдики, мен қиладиган ишдан ўзларини тийишмоқда?! Аллоҳга қасамки, албатта, мен уларнинг (орасида) Аллоҳни энг яхши танийдиганиман ва У Зотдан энг кўп қўрқадиганиман» (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ишнинг икки томони бўлади: азимат ва рухсат. Мазкур ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шаръан рухсат бўлган бир ишни қилганлари ва шу ишни қилишга соҳабаларга ҳам рухсат берганлари баён қилиняпти. Баъзи саҳобалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёда ажр ва савобга зарурати йўқ, бизнинг эса заруратимиз бор, шунинг учун биз рухсатни қўйиб, азиматни қилишимиз керак деб тушундилар ва азиматга амал қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг бу ишига норозиликларини билдирдилар ва уларнинг ичида Аллоҳни энг яхши танийдигани ва Аллоҳдан энг кўп қўрқадигани ҳам ўзлари эканларини айтдилар. Шундай бўлса ҳам, у зот алайҳиссалом рухсатга амал қилишларини маълум қилдилар. Хулоса шуки, Аллоҳ таоло бандаларнинг азиматларга амал қилишини яхши кўргани каби, рухсатларга амал қилишини ҳам яхши кўради. Сабаби, рухсатга амал қилишда банда ўзининг ожизлигини изҳор қилиши бордир. Шу сабабдан Аллоҳ таоло бу ишни ҳам хушлайди.
Бу ҳадиснинг ушбу бобга алоқаси шундаки, рухсатга амал килиш ҳам китоб ва суннатни маҳкам тутиш саналади. Шунингдек, бу ҳадисдан маълум бўладики, ўзгаларни ислоҳ қилиш чоғида уларнинг исмини зикр қилмай, умумий ном билан аташ мақсада мувофиқдир. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмларга нима бўлдики...» деб, умумий ном билан мурожаат қилдилар.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг
"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase