close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ким Аллоҳнинг китобига эргашса, дунёда адашмайди ва охиратда бахтсиз бўлмайди

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Ким Аллоҳнинг китобини ўрганиб, сўнгра ундаги нарсаларга эргашса, Аллоҳ уни дунёда залолатидан ҳидоятга йўллайди ва Қиёмат куни ёмон ҳисоб-китоб қилинишдан сақлайди», дедилар. Бошқа бир ривоятга кўра эса: «Ким Аллоҳнинг китобига эргашса, дунёда адашмайди ва охиратда бахтсиз бўлмайди», дедилар ва ушбу: «Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, у йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас»,(Тоҳо сураси, 123-оят.) оятини тиловат қилдилар (Розийн ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, ким Қуръони Каримни ўрганса, унинг бу амали дунёда уни залолат ва гуноҳлардан сақланишига, охиратда эса нажотга эришиши ҳамда жаннат неъматларидан баҳраманд бўлишига васила бўлади. Унинг муқобилидаги бидъатга келсак, дунёда залолат ва гуноҳлар ботқоғига ботишига ҳамда охиратда хорлик ва дўзах азобига гирифтор бўлишга сабаб бўлади.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг
"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase