Абу Муслим
6 ноябрга ўтар кечаси Тожикистонда, Душанбедан тахминан 60 км узоқликда Ўзбекистон билан чегарадаги «Ишкобод» заставасига ҳужум уюштирилди, деб хабар беради «Фергана». Расмий маълумотларга кўра, ҳужумда ниқоб кийиб олган 20 га яқин киши иштирок этган. Отишма бошланиб, бир соатга яқин давом этган.
Грециянинг Ғарбий Фракия минтақасида сайланган мусулмонлар диний етакчиси “ваколатларни тортиб олганлик” учун 80 кун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Иброҳим Шариф - Грециянинг Ғарбий Фракия минтақасидаги учта энг йирик шаҳарларидан бири бўлган, 150 мингга яқин мусулмон-турк озчиликни ташкил қиладиган Комотини шаҳрининг сайланган муфтийси ҳисобланади.
Рим императорлари насронийларни шерларга ем қилиб ташлаган пайтлардан буён Черков раҳбарлари ва ҳукмдорлар ўртасидаги муносабатларда кўплаб ўзгаришлар рўй берди. Бундан 1700 йилдан ортиқ вақт олдин, 306 йил императорга айланган Буюк Константин империяда, жумладан, Фаластинда насронийлик амалиётини жорий қилган.
2019 йилнинг биринчи чорагида қашшоқлик чегарасидан ташкарида истиқомат қилаётган россияликлар сони ўтган йилнинг худди шу даврга нисбатан 500 минг кишига ўсди ва 21 миллионга етди. Росстат шундай маълумотларни эълон қилди.
Сўнгги бир неча йил ичида, айниқса сўнгги ҳафталарда ва кунларда Адана келишуви қулоққа кўп чалинмоқда. Айнан шу келишув туркларнинг Суриядаги операциясини қонунийлаштирадиган асосий омил бўлди. «1998 йил Аданада имзоланган Туркия-Сурия келишуви Анқарага Сурия ҳудудидан таҳдид бўлган тақдирда ҳарбий операция ўтказиш ҳуқуқини беради», - изоҳ берганди Эрдўған шу йил бошида.
САВОЛ: -Тақсир, ўтган рамазон ийдида қилган ваъз — насиҳатингизда ўғри-талончиларга нисбатан кўриладиган диний чоралар ҳақида гапирган эдингиз, шундан сўнг «ўғрилар томонидан сизга турли дўқ-пўписалар, тажовузлар қилинганлиги» ҳақида миш-мишлар тарқалиб кетди...
Украинанинг «Хвыля» сайти Суриянинг мустабид ҳукмдори Башар Асад томонидан яқинда "Ал-Сурия" ва "Ал-Ихбарийя" ОАВ журналистларига берилган катта интверьюни чоп этди
Кўп йиллар давомида турк расмий шахслари Al-Jazeera English нашри томонидан Туркиянинг ёритилиши борасида шикоят қиларди ва Қатар томонидан молиялаштириладиган телеканал мамлакатда тахмин қилинган инсон ҳуқуқларининг бузилишига ҳаддан ташқари кўп эътибор қаратади деб айтарди.
2020 йил Ўзбекистоннинг Хитой олдидаги қарзлари $3,006 млрд.га етади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Фуқаролар учун бюджет лойиҳаси»да шундай башоратни тақдим этди. 2015 йил январдан 2019 йил январгача Хитой олдидаги давлат қарзлари йилига $200-300 млн қўшилиб, аста-секинлик билан $1,055 млрд дан $1,964 млрд.гача ўсди. 2020 йил бошига келиб, 12 ой ичида ўсиш $1,042 млрд ёки 53%ни ташкил қилди.
2-қисм. Келинг, сабабларни излайлик
Экстремизмнинг сабаблари ва асослари
«Диний экстремизм» тушунчасини таърифлаш ва унинг сабабларини очиб бериш
1-қисм. Экстремизм: ҳақиқат ва уйдирма айбловлар
Диний экстремизм тушунчасининг таърифи