Абу Муслим
Ижтимоий тармоқларда Ғазо ва Жанубий Ливандаги исроиллик аскарларнинг аёллар кийимларида тушган суратлари кенг тарқалмоқда. Агар бошқа армиялар томонидан содир этилган жиноятлар, масалан, Ироқнинг Абу-Ғурайб қамоқхонасидаги воқеалар фақат сиртга чиққан маълумотлар орқали ошкор бўлган бўлса, Исроил уруши очиқ-ойдин, барча тафсилотлари билан намойиш этилмоқда. Исроиллик аскарлар на фақат жиноят содир этмоқда, балки уларни ҳужжатлаштириб, мақтанмоқда.
Уларнинг энг ғалати ҳаракатларидан бири шундаки, улар Ғазо ва Ливанда аёллар кийимини кийиб юрганлари билан мақтанмоқдалар. Суратларда ва видеоларда аскарлар палестиналик ва ливанлик оилаларнинг уйларига кириб, уларни ўлдириб ёки чиқариб юборганларидан сўнг аёллар ва болалар кийимларини кийиб олишган.
Аскарлар нега бундай қилмоқда? Бу шахсий ҳолатми ёки ўзини дунёдаги энг «эҳтиётли» армия деб ҳисоблайдиган армиянинг идеологияси билан боғлиқми? Халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик нормалари бундай ҳаракатларга қандай баҳо беради?
Мазкур суратлар таҳлили, қуролли тўқнашувлар давомида эгаллаб олинган уйларда олинганлиги сабабли, мураккаб психологик ва ижтимоий масалаларни очиб беради. Бу агрессив ҳаракатлар, куйдириш ва таҳқир қилиш орқали куч ва назоратни намоён қилади. Окупацион армия ўз уйларидан ҳайдалган ва бўйсундирилган одамларни таҳқирлаш, уларнинг маданий рамзлари ва қадр-қимматини йўқ қилишни мақсад қилган.
Суратлар нима деяпти?
Психология ва социология нуқтаи назаридан бу суратлар таҳлили исроиллик аскарларнинг окупация ва зўравонлик шароитидаги хатти-ҳаракатларини, шунингдек, куч ва тўқнашув инсон ҳаракатларига қандай таъсир қилиши ҳақида бир қанча жиҳатларни очиб беради. Суратларни диққат билан ўрганиш қуйидагиларни кўрсатади:
Куч ва назоратни намойиш этиш. Ичкарига кирилган уйларда аёллар кийимини кийиш ҳокимият ва назоратнинг куйдирувчи ифодаси бўлиши мумкин. Бу ҳаракат уйларидан ҳайдалган одамларга уларнинг шахсий нарсалари ва хусусий ҳаёти босқинчилар назоратида эканини кўрсатади. Бу маданий устунлик ва асл эгалари қадр-қимматини йўқ қилиш уриниши сифатида акс этади.
Қурбонни таҳқирлаш ва дегуманизация. Бундай тўқнашувларда айрим аскарлар қурбонларни таҳқирлаш ва уларни руҳий ҳимоядан маҳрум қилиш орқали психологик уруши орқали зўравонлик қилишни мақсад қилади. Аёллар кийимини кийиш қурбонларнинг ахлоқий ва маданий жиҳатларини ҳақорат қилиш билан ҳарбий устунликни намойиш этишни кўзлаган ҳаракатдир.
Психологик зўриқишни юмшатиш. Кўпинча урушларда қатнашган аскарлар стресс ва руҳий зўриқишларни енгиш учун ғайриоддий ҳаракатларга мурожаат қилади. Масхара ва юмор баъзан қўрқув ёки айб ҳиссини юмшатувчи психологик ҳимоя сифатида ишлайди.
Оммавий ахборот воситалари таъсири. Бундай манзараларни суратга олиш ва тарқатиш мақсадли медиа таъсирига эга. Суратларни эълон қилаётган аскарлар ёки улардан фойдаланувчилар босиб олинган жамиятга нисбатан куч ва менсимаслик образини кучайтиришга ҳаракат қилади.
Маданий рамзлар. Араб маданиятида аёллар кийими шараф ва иффат рамзи ҳисобланади. Бу ерда уни масхара воситаси сифатида ишлатиш маданий рамзлар билан манипуляция қилиш ва уларни таҳқирлашга уринишни ифода этади.
Абу Муслим тайёрлади
Ғазанинг Шимолий қисмдаги мусулмоноларимиз аянчли қирғинларга дуч келмоқда. Уларнинг азоблари узлуксиз давом этаётганига уч ҳафтадан ошди.
Туркия президенти Исроил ҳукуматини инсон ҳуқуқлари тамойилларини бузишда айблаб, Ғазо бўйича ислом оламининг сукутини қоралади.
УНИСЕФнинг маълум қилишича, Исроилнинг Ливандаги ҳужумлари 4-октабрдан бери кунига камида бир болани ўлдириб, 10 кишини жароҳатлади.
"Исроил" ҳаммага «террорист» ва «антисемит» деган айбловларни қўймоқда.
Дунёда чўчқа юраги трансплантация қилинган иккинчи беморнинг ўлими қайд этилди – янги воқеа АҚШда содир бўлди.
Eat This, Not That! нашри диетолог шифокор Триста Бестнинг сўзларига асосланиб, мунтазам чой истеъмоли мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатишини маълум қилди.
Бирмингем университетининг тадқиқотчиси кўп йиллик маълумотларни таҳлил қилиб, атеизм ёки паст даражадаги динийлик ушбу оғир бош мия касаллиги ривожланишининг юқори хавфи билан боғлиқ эканини аниқлади.
Зигмунд Фрейд психоанализ асосчиси сифатида жуда ўзига хос шахс эди. У ҳақидаги кўплаб ҳикоялар, болалик даврида қашшоқликда яшаганлиги, отаси билан бирга Вена шаҳрининг энг камбағал ҳудудида яшаганлиги ҳақида айтилган. Аслида эса, Леопольдштадт ҳудуди Вена геттосига айланган, у ерда барча империядан келган яҳудийлар тўпланган эди. У бу ерда гимназияга ва кейинчалик Вена университетининг тиббиёт факультетига ўқишга кирди. Бу “қашшоқ” одам учун карьера жуда ноанъанавий эди.
Ҳозирги кунда бозор ва дўконларда турли хил унлар мавжуд. Турли ишлаб чиқарувчилар ва турлар орасида танлаш мушкул бўлиши мумкин.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Яқин Шарқдаги вазият ҳақида жиддий ташвиш билдириб, бу воқеалар «инсонийликнинг йўқолиши»дан далолат беришини айтди.
Иқтисодни сақлаб қолиш мумкин эмас, чунки муаммо ҳал қилишдан кўра кўпроқ чўзилмоқда. Ушбу интернетда тарқалган ғоя муаллифи, ўз-ўзидан тўғри бўлиб, Элвира Набиуллина ва унинг Марказий банкдаги ҳамкасбларини оқлайди.