Ғазанинг Шимолий қисмдаги мусулмоноларимиз аянчли қирғинларга дуч келмоқда. Уларнинг азоблари узлуксиз давом этаётганига уч ҳафтадан ошди.
Ҳозирги замон тарихида бундай ваҳшийлик кўрилмаган. Сионист босқинчилар ҳимоясиз тинч аҳолига, асосан аёллар, болалар ва беморларга нисбатан қотиллик ва оммавий қирғинлар амалга оширмоқдалар.
Бунинг охирги мисоли — Ғазанинг Шимолидаги Бейт-Лаҳияда содир этилган даҳшатли қонли қирғин. Бу ерда беш қаватли уй жуда шафқатсизлик билан портлатилди, ундаги 93 дан ортиқ қурбоннинг аксарияти болалар ва аёллар эди.
Оккупацион кучлар шифохоналарни қуршаб, уларни қаттиқ ўққа тутиб, қасддан ёқиб юборди ва ишламайдиган ҳолга келтирди. Барча тиббий ва санитар ресурслар тугаб бўлди.
босқинчилар фуқаролик мудофааси имкониятларини йўқ қилди ва ярадорларга ёрдам беришга йўл қўймаяпти.
Шимолий Ғазада 600 дан ортиқ фуқаро ноҳақ равишда қамоққа олинган, уларни аччиқ ва инсониятга зид ҳолатда, яланғоч ҳолда юк машиналарида ушлаб турибдилар. Улар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Ғаза Соғлиқни сақлаш вазири Мунир ал-Бурш:
Босқинчилар Камал Адван шифохонасига ҳужум қилиши натижасида тўрт нафар бемор ва икки бола ҳалок бўлди.
Сўнгги 25 кун ичида Ғазанинг Шимолида 1200 дан ортиқ қурбонлар бўлди.
Босқинчилар Бейт-Лаҳияда оммавий қотилликларни давом эттирмоқдалар ва шимолий Ғазани тарк этишдан бош тортган фуқароларни ўққа тутишмоқда.
"Ал-Жазира" журналисти Анас Шарифнинг хабарига кўра:
Босқинчилар Камал Адван шифохонасининг 3-қаватини бомбардимон қилди, натижада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 5 кун олдин етиб келган дори-дармонлар ёниб кул бўлди.
Абу Муслим тайёрлади