close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қандай турдаги унни танлаган маъқул?!

Ҳозирги кунда бозор ва дўконларда турли хил унлар мавжуд. Турли ишлаб чиқарувчилар ва турлар орасида танлаш мушкул бўлиши мумкин.

Ҳозирги кунда бозор ва дўконларда турли хил унлар мавжуд. Турли ишлаб чиқарувчилар ва турлар орасида танлаш мушкул бўлиши мумкин.

Кўпчилик унинг сифати юқори бўлгани сари унинг сифати ҳам яхши бўлади, деб ўйлайди. Бироқ, бу - нотўғри фикр.
Ун - дон экинларини майдалаш орқали олинадиган озиқ-овқат маҳсулоти. У буғдой, арпа, жўхори, дуккаклилар ва султон дунёлари донларидан тайёрланади.
Уннинг сақланиш муддати 5 ой. Агар қопламасида 10-18 ой деб кўрсатилган бўлса, демак, унга стабилизатор қўшилган бўлади. Ишлаб чиқарувчилар унинг сақланиш муддатини узайтириш учун стабилизатор қўшишади.
Ун сорти юқори бўлган сари углевод кўпайиб, оқсил ва бошқа витаминлар камаяди.
Юқори сортли буғдой унининг ранги оқ-сариқ тусда бўлади. Ун бир хил бўлиб, кафтга олинганда бегона моддалар сезилмайди. Витаминлари жуда кам, крахмали катта миқдорда (80%).
Биринчи сортли буғдой уни юмшоқ, майда қилиб тегирланган, оққош келади. Крахмал миқдори 75%.
Ранги жиҳатдан юқори ва биринчи сортли унларга нисбатан тўқ, таркибида кепак бўлиши мумкин. Бироқ бу - энг фойдали буғдой уни.
Иккинчи сортли буғдой уни В1, В2, РР, Е каби витаминлар ва микроэлементлар билан 2-3,5 марта бой бўлади. Бошқа турларга нисбатан фосфор ва калций 2 марта, натрий 4 марта кўпроқ учрайди.

Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase