Бирмингем университетининг тадқиқотчиси кўп йиллик маълумотларни таҳлил қилиб, атеизм ёки паст даражадаги динийлик ушбу оғир бош мия касаллиги ривожланишининг юқори хавфи билан боғлиқ эканини аниқлади. Буюк Британиядан Абидеми Идову Отаику бу натижани тасдиқлаш учун 2010–2019 йиллар давомида Англиянинг қариликни ўрганиш бўйича узоқ муддатли лойиҳаси (ELSA) ва АҚШда 1995–2014 йиллар давомида ўтказилган Миллий қарилик институтининг «Ўрта ёшдаги аҳоли» (MIDUS) тадқиқотини ўрганди.
Шундай қилиб, ҳаётида диннинг аҳамияти йўқлигини айтаётган одамларда диндорларга нисбатан Паркинсон касаллиги ривожланиш хавфи ўн баробардан зиёд эканлиги аниқланган. Кўнгиллилар диний амалиётларга қанчалик вақт ажратади, диний ташкилотларга қанча боришади, ибодат қилишади ва ибодат билан шуғулланишади, бу ҳақда маълумот беришган. Жами бўлиб, 9 796 нафар иштирокчи тадқиқотда қатнашган.
«Паркинсон касаллиги билан оғриганлар сони диний аҳамияти паст бўлган жамиятларда кўпайиб бораётгани ва келажакда айрим минтақаларда динийлик даражаси пасайиши кутилгани инобатга олинганда, ушбу тадқиқот албатта, соғлиқни сақлаш соҳаси учун муҳим аҳамиятга эга, чунки у паст динийлик ва Паркинсон касаллиги ривожланиши ўртасидаги боғлиқликни топишга ёрдам беради», – дейди Отаику.
Бироқ, тадқиқот муаллифи ўз хулосалари маълум чекловларга эга эканини таъкидлайди: улар асосан насроний аҳолига нисбатан қўлланилиши мумкин. Шунингдек, аввалги тадқиқотларда «динийлик» ва «маънавият» тушунчалари ажратилган. Сўровларга кўра, ҳаётида маънавиятнинг аҳамиятини қайд этганлар ҳам, худди атеистлар каби, Паркинсон касаллиги ривожланишининг юқори хавфига эга бўлган. Бу ҳақда Psychologies портали хабар беради.
Абу Муслим тайёрлади