Тазкия (295)
Руҳий-маънавий қисм «тазкиятун-нафс» – «нафсни поклаш» деб аталиб, унда мўминларнинг нафсларини, яъни шахсиятларини поклаш, уларга фазийлатларни касб қилдириш ва разолатлардан холий қилиш киради.
Биз видеоўйинлар, мусиқа, қўшиқлар, реклама ва кино оламида ўсдик. Буларнинг барчаси бир нарсага – эътиборни жалб қилиш ва вақтни чоғ ўтказишга йўналтирилади. Бу нарсалар билан шуғулланувчилар ўз ҳаётини қандай қилиб энг лоқайд томошабинлар қалбини эгаллаб олиш мумкинлигини ўрганишга бағишлайди. Ҳар қандай кўринишдаги хоҳиш-истакларга эга бўлган бундай мунтазам «бомбардимон» қилиш маълум маънода бизнинг қалбларимизни дангаса қилиб қўйди.
Аллоҳ бизни ўз табиатимизга кўра нодир қилиб яратиб қўйган. Ҳар биримиз ҳоли ҳаётимизда бирор нарсага ёки ўзгалар ҳисобига, ёки ўзимизни ҳеч қанақа тўсиқларга ҳамда кўнгил хушимизнинг баҳоналарига қарамай, мақсад сари ҳаракат қилиб боришга мажбур қилиш, эришишга интилувчи шахс, индивид, инсонмиз.
Кўпчилик мардлик барча мусулмонларга хос хислат деб ҳисоблайди. Бу ерда гап жинсий мансублик ҳақида эмас, албатта. Мардликнинг акси ишончсиз ва масъулиятсизликдир. Баъзи ҳолатларда ёш бола ҳам ҳақиқий эркакдек ўзини тутиши мумкин.
Қуръони Каримда рожул (эркак) сўзи зикр қилинган барча оятларни зикр қилиб ўтмоқчимиз. У ерда эркак деб қуйидаги бешта хислатларга эга одамлар айтилган.
«Албатта, бундай бўлишингиз шайтондандир, у ўз яқинларидан қўрқитади. Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, мендан қўрқинглар» (Оли Имрон сураси, 175-оят). Қуръони каримнинг ана шу оятини ўқиганда хаёлимга келадиган нарсалар билан ўртоқлашмоқчиман.
Маҳалламиз Туркистон шаҳридаги (Қозоғистон) катта маҳаллалардан бўлиб, аҳолисининг деярли ҳаммаси ўзбеклардан иборат эди. Булар орасида бир нечта қозоқ ва рус хонодонлари ҳам бор... Маҳалламиз кўчаларининг номини келтириб ўтаман, балки билмайдиганлар ёки СССРни идеал биладиганлар учун ибрат бўлиб қолар.
Одамларнинг ҳолати ҳақида фикр қилиб, шайтон бизни ўтаайёр ва моҳирона йўллар билан залолатга бошлаётганини кўриб ҳайрон қоласан. У катта қунт билан ҳар бир одамни иймонидан ёки ҳеч бўлмаса солиҳ амалларидан узоқлаштиришга тинмай ҳаракат қилади. Баъзиларни “Қалбларингиз пок, шунинг учун ҳам ибодат ёки тавбаларга ҳозирча эҳтиёж йўқ”, деб ишонтиради.
Ҳар кимнинг ўз истак ва орзулари бўлади. Кимдир юқори мансабларни орзу қилса, бошқалар яхши жойларда дам олишни, яна бошқалар эса Маккани зиёрат қилишни ўйлайди. Камбағал ширин таомни орзу қилса, дардга чалинган одам соғлиқни, мусофир эса уйига қайтишни орзу қилади. Биз уларни тезроқ амалга ошиши учун режалар қиламиз, тинмай меҳнатда бўламиз.
Инсон қалби, Маҳшар куни унга тақдим этиладиган китобга ёзилаётган сўз ва амалларидан кўра, кўпроқ ўзининг ташқи кўриниши ҳақида ўйлайди. Биз Ислом – нафақат дин, балки яшаш тарзи эканлигини унутмаслигимиз керак, шундай экан, мусулмонлар ҳар қандай ҳолатда тақвони тутишлари лозим, бу сўзимиз ва амалимизга ҳам тааллуқлидир.
Диндор бўлиш қийин. Ақл бовар қилмайдиган даражада қийин. Бу фақат бир қарашдагина, илоҳий нарсаларга қўлинг текканда ва Аллоҳнинг амрларига риоя қилиш истаги билан ёнганда осон ва оддий бўлиб кўриниши мумкин. Лекин амалда одам ўзи билан уйғунликда қолиши осон эмас.