Азиз биродарларим, биз татфиф (кам ўлчаб, кўп талаб қилиш) жиноятига қўл уряпмиз. Аллоҳ таоло Мутаффифун сурасида шундай дейди: "Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга. Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар. Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар".
Қуръон тиловат қилиб, савобини ўтганларга бағишлаш барча мусулмонлар, хусусан Марказий Осиё халқлари ўртасида кенг тарқалган. Ҳанафий мазҳаби уламолари бу амални мустаҳаб деб билганлар ва юртимизда мустақиллик йилларигача ҳеч ким бунга эътироз билдирмаган, уни бидъат деб атамаган. Чет эллик устозларидан таъсирланган баъзи кишилар бу масалада ихтилоф чиқардилар. Мазҳабсизлик тарафдори бўлганликлари сабабли Ҳанафий мазҳаби уламоларининг сўзларини эътиборга олмадилар. Лекин иш улар айтганлари каби эмас. Бу ҳақида қуйида батафсил сўз юритилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини яхши кўрамиз. Аммо бирон-таларига бўлган муҳаббатимизда ҳаддан ошмаймиз ва ҳеч бирларидан воз кечмаймиз. Уларни ёмон кўрган ва номақбул сўзлар билан эслаганларни ёмон кўрамиз. Ўзимиз уларни фақат яхшилик билан ёдга оламиз. Уларни яхши кўриш дин, иймон ва эҳсон, уларни ёмон кўриш эса куфр, нифоқ ва ҳаддан ошиш деб биламиз.
Франция Украина Қуролли кучларига россиялик пиёда аскарларига ҳужум қилиш учун 250 мингта ҳужумчи осколкали дронларни етказиб беради.
Геноцидни тарғиб қилувчи кўплаб яҳудий экстремистик аккаунтлар фаластинликларнинг IQ даражаси паст, ютуқлари паст ва улар ҳақида гапириш мумкин бўлган маданий ютуқлари йўқлиги ҳақида ирқчилик ғоясини илгари сурмоқда.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ олдимизга чиқиб, шундай дедилар: «Жаброил менга шундай деди: «Эй Муҳаммад, сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, Аллоҳнинг бандалари орасида денгиздаги тоғ устида беш юз йил ибодат қилганлари бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларда иккита гап бор ва у иккиси ҳам улар учун куфр: насабга тил теккизиш; маййит учун айтиб йиғлаш», дедилар».
1. Бемор тамоман туролмаса ёки қаттиқ оғриқ туфайли туриши қийин бўлса ёки касаллигининг кучайиши ёки узоққа чўзилишидан қўрқса, намозини ўтириб, рукуъ ва сажда қилган ҳолда ўқийди. Ўзига энг қулай шаклда ўтиради, булардан бошқа ҳолларда кучи етганича тик туриб адо этади.
Ғарб таҳлилчилари Сикорскийнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидаги нутқини ҳақиқий сенсация деб атамоқда.
Экспертлар ва сиёсатчилар БМТ хавфсизлик Кенгашининг Ғазода зудлик билан гуманитар сулҳ тузиш тўғрисидаги резолюциясининг АҚШ ветосига изоҳ беришди.
Ўзимизни олимлар синфига мансубмиз, деб ўйламаслигимиз керак. Азиз биродарларим, олим бўлиш оддий иш эмас. У жуда улуғ амалдир. Ҳақиқий олимлар - Умар ибн Абдулазиз, Ҳасан Басрий, Шоҳ Абдулазиз Деҳлавий, Шоҳ Вали Аллоҳ, мавлоно Илёс, мавлоно Ҳусайн Аҳмад Маданий, ҳазрати Таҳонавий, мавлоно Абулҳасан Али Надавий (ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф) раҳимаҳуллоҳлардир. Мана шу инсонлар "олим", "фақиҳ" деган унвонга лойиқдирлар ва улар пайғамбарларнинг ворисларидир. Ўзимизни олим деб ўйламайлик! Балки камчиликларимизга қарамай, Аллоҳнинг бизга кўрсатган фазлидир бу.
Айрим тоифалар демократияни куфрда айблаш, Конституцияни куфр низоми сифатида баҳолаш борасидаги ўз ғояларини хаспўшлаш йўлида Қуръони каримнинг Моида сураси 44-оятидан усталик билан фойдаланган. Ушбу оятда Аллоҳтаоло шундай деган:
«Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир» (Моида сураси, 44-оят).